🚗 Автокредитни муддатидан олдин ёпсангиз — суғурта пулининг бир қисмини қайтариб олишингиз мумкин!
Кўплаб фуқароларни қизиқтирадиган савол: “Автокредитни 5 йилга олдим, лекин 1 йилда ёпдим. Қолган 4 йил учун тўланган суғурта пули нима бўлади?”
☑️ Жавоб: Агар суғурта шартномасида бу ҳақда банд бўлса, тўланган суғурта пулининг фойдаланилмаган қисми қайтарилиши мумкин.
☑️ Қисқача изоҳ бераман: Автокредит олаётганингизда банк, одатда, машина гарови учун суғурта талаб қилади. Суғурта шартномаси 3–5 йилга тузилади. Агар сиз кредитни шу муддатдан олдин тўлиқ ёпсангиз, машинага боғлиқ суғурта ҳам ўз аҳамиятини йўқотади — чунки энди у банк гаровида эмас. Шу ҳолатда, суғурта шартномасини бекор қилиш ва фойдаланилмаган муддат учун пулни қайтариш имконияти пайдо бўлади.
📑 Нима қилиш керак?
✔️ Кредитни тўлиқ ёпганингиздан сўнг, банк ёки суғурта компаниясига мурожаат қилинг.
✔️ Суғурта шартномасини диққат билан ўқинг — муддатидан олдин тўланган кредит ҳолатида пули қайтарилиш ҳақида банд борми, йўқми – шунга қаралади.
✔️ Агар бу банд мавжуд бўлса, суғурта шартномаси бекор қилинади ва қолган суммани 15 иш куни ичида сизнинг ҳисобингизга ўтказиб беришлари керак.
📝 Суғурта шартномасини бекор қилиш бўйича келишув 3 нусхада тузилади — бир нусхаси сизда қолиши керак.
⚖️ Фуқаролик кодексининг 948-моддаси ҳам шуни тан олади: агар суғурта ҳодисаси рўй бериш эҳтимоли қолмаса (яъни кредит ёпилса), шартнома муддатидан олдин бекор қилинади ва пулининг бир қисми қайтарилиши керак.
❌ Агар суғурта шартномасида “пул қайтарилмайди” деган банд бўлса — унда, афсуски, қайтариш мумкин эмас. Шунинг учун шартномани имзолашдан олдин эътибор беринг!
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar