🇺🇿Bankxabar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Stable Home: 5 kunda 5 mlrd so'mgacha biznes krediti

Rivojlanish uchun mablag' kerakmi?
Biz sizga 5 milliard so'mgacha kreditni qulay shartlarda rasmiylashtirishda ko'maklashamiz!

Qulay shartlar:
✅ Samarali foiz stavkasi: yillik 7,9% dan 16,5% gacha
✅ Kredit muddati: 10 yil
✅ Ma'lumotnoma va kafilsiz

Biz bilan bog'laning va bugunoq biznesingizni rivojlantirishni boshlang!

📞 Qo'ng'iroq qiling: +998 71 205 80 87
📱 Bizga yozing: StableHome

Batafsil

#reklama
stablehome.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌 Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Сизни улуғ ва баракали Қурбон ҳайити байрам билан самимий табриклайман!

Аллоҳ таоло ҳар бир хонадонга тинчлик, фаровонлик ва барака ато этсин.

Қурбонликларимиз, дуо ва ниятларимиз қабул бўлсин. Байрам кунларида эзгу ишлар ва ўзаро меҳру оқибат барчамизни янада яқинлаштирсин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Капиталбанк ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди💳

Капиталбанк ва халқаро тўлов тизими Visa Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг БААда ўтказилган ўйинининг расмий ҳамкорлари сифатида иштирок этишди.

Ўйиннинг очилиш маросими рамзий тарзда бошланди: Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзоси — Худайберганов Анурбек Самандарович бош ҳакам ҳамроҳлигида майдонда анъанавий танлов қуръаси — тангани ташлаш маросимини ўтказди.

Бу воқеа ҳақиқий тарихий аҳамиятга эга бўлди: Ўзбекистон терма жамоаси тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасига шунчалик яқин турибди. Капиталбанк ва Visa нафақат ҳомий сифатида, балки мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшиб, миллионлаб мухлисларга ғалабага ишонч бағишламоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


⚠️ ЭНДИ ҲЕЧ КИМ СИЗНИНГ НОМИНГИЗГА КРЕДИТ ОЛОЛМАЙДИ — ЯНГИ ҲИМОЯ ХИЗМАТИ ИШГА ТУШДИ!

☑️ 2025 йил 6 июндан бошлаб, “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” (Кредит бюроси) жуда муҳим ва керакли хизматни жорий қилди.

Бу хизмат орқали сиз ўз хоҳишингизга кўра ўзингизга кредит расмийлаштирилишини тақиқлашингиз мумкин.

🔐 Яъни: “Менга кредит керак эмас, ҳеч ким менинг номимдан кредит олмасин”, десангиз, шунчаки ариза ёзасиз ва бюро сизни тақиқланганлар рўйхатига қўшади.

👆Бу хизмат нафақат сизни тинчлантиради, балки сизнинг номингизга беҳабар ҳолда кредит расмийлаштириш ҳолатларининг олдини олади.

💻 Хизмат бепул ва ундан фойдаланиш жуда осон:
👉 https://portal.infokredit.uz/login сайти орқали ариза юбориш кифоя.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 InfinBANK пенсионерлар учун нақд пул ечиш комиссияни камайтирди

2025 йил 1 майдан бошлаб, InfinBANK нафақа олувчи мижозлар учун янада қулай шарт-шароит яратди. Энди Humo картасига эга бўлган пенсионерлар, банк банкоматларидан нақд пул ечишда анча кам миқдорда комиссия тўлайди.

🔻Янги тартибга кўра:
Агар пул ечиш миқдори 1,5 миллион сўмгача бўлса, комиссия 1% ўрнига атиги 0,75% ни ташкил этади. Бу эса нафақахўрлар учун маблағларини тежашга хизмат қилади.

📍InfinBANK банкоматлар тармоғи мамлакат бўйлаб кенг қамровга эга — йирик шаҳарлардан тортиб чекка ҳудудларгача 650 дан ортиқ банкомат фаолият кўрсатмоқда. Бу эса ҳар бир пенсионерга яшаш манзилидан қатъи назар, мазкур имтиёздан осон ва қулай фойдаланиш имконини беради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


❗️Бугун қисқартирилган иш куни!

☑️ Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага 6 июн — Қурбон ҳайити куни.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦💰 “Humans Mobile” билан тортишув: Марказий банк изоҳи

Сингапурнинг “Humans Mobile PTE LTD” компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж (ICSID) судига даъво киритди. Унда 2003 йилги Ўзбекистон-Сингапур инвестиция битими бузилгани айтилган.

Марказий банк маълум қилишича, даъво иш юритувига олинган ва ҳозирча кўриб чиқишга тайёргарлик босқичида. Суд жараёни давомида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Шу билан бирга, Humans’га алоқадор “Мароқанд” тўлов ташкилоти орқали қимор ўйинларига пул ўтказилгани аниқланиб, 2024 йил сентябрда унинг айрим хизматларига 6 ойлик чеклов жорий этилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ходимларни эзавермаслик керак!

Кўп ишлайдиган ходим — гўёки ёш бола каби. Болага ширинлик бериб турсангиз, у сизнинг ҳар бир сўзингизни бажаради. “Болам, мана шу нарсани олиб кел”, десангиз, у бориб олиб келади, сўнг “Яна нима қилай?” деб сўрайди.

Бу дегани, ақл ўргатиб, босим ўтказишдан кўра, меҳр, эътибор ва рағбат билан иш юритиш самаралироқ. Ходим ёшига, лавозимига қарамасдан, қадрланганини ҳис қилиб туриши керак. Баъзан катта мукофот эмас, бир оғиз “рахмат”, “ишингга барака” деган сўз ҳам одамни қанотлантиради. Илҳомлантириш учун катта маблағ эмас, кўнгил керак. Эътибор керак.

Қадрланган ходим ҳамиша виждонан ишлайди.


Зарифбой Ибодуллаев — Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, нейропсихолог, профессор.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Танишингиз учун ўзингизга тегишли мулкни гаровга қўйиб кредит олиб бермоқчимисиз? Аввало яхшилаб ўйланг!

Бугун бир тадбиркор билан гаплашиб қолдим. У шундай воқеани деди: Ўзига тегишли бинони гаровга қўйиб, таниш тадбиркорга катта суммада кредит олиб берган. Кредит аввал бошида яхши тўланиб турган, лекин бир кун келиб у таниши хорижга чиқиб кетади ва кредит тўхтаб қолади.

Натижада банк гаровдаги бинони қайтариб олиб, сотувга қўйишгача борган. Тадбиркор зўрға барча қарзни тўлаб, бинодан воз кечмасдан қолди.

☑️ Бироқ муаммо бундан кейин бошланади. Банк бу ҳолатда:
▪️қарзнинг асосий қисмини,
▪️фоизларини,
▪️пеня ва жарималарни ҳам ундириш учун судга мурожаат қилади. Суд эса уларни ҳам гаровга қўйилган мулк орқали ундириш ҳақида қарор чиқаради.

📚 Бу ҳолат Фуқаролик кодексининг 268-моддасида очиқ-ойдин ёзилган: Гаров фақат қарзнинг асосий қисмини эмас, балки унга ҳисобланган фоизлар, пенялар, етказилган зарар ва ундирув харажатларини ҳам қоплаш учун ишлатилади.

👉 Яъни, мулк сизники, шартномада сизнинг имзоингиз, шунинг учун танишингиз кредитни тўламаганда барча жавобгарлик сизнинг гаровдаги мол-мулкингиз ҳисобидан тўлиқ ундирилади.

☝️Ҳеч қачон биров учун, ҳатто яқин таниш бўлса ҳам, ўз номингизга кредит олганингизда ва мулкингизни гаровга қўйганингизда, барча жавобгарлик сизнинг зиммангизда бўлади. Шунинг учун, шундай қарор қабул қилишдан аввал юз бор ўйланг, шартномани диққат билан ўқинг ва барча хавфларни ҳисобга олинг.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


📊 АҲОЛИ ПУЛЛАРИНИ АСОСАН ҚАЙСИ БАНКЛАРДА САҚЛАЯПТИ?

2025 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк тизимида жисмоний шахслар (оддий аҳоли) томонидан жамланган депозитлар ҳажми 129,9 триллион сўмни ташкил қилмоқда.

Қуйида Pinkod.uz орқали берилган маълумотларга таянган ҳолда, аҳоли омонатлари бўйича энг етакчи 10 та банкни тақдим этамиз:

🏦 Капиталбанк — 23,5 трлн сўм
(Энг кўп аҳоли омонати тўпланган банк) Яъни, энг кўп одамлар пулларини Капиталбанкка ишониб қўйган. Бу банкда жами 37,8 трлн сўм депозит бор ва унинг 62% қисми жисмоний шахслар улушига тўғри келади.

🏦Ўзмиллийбанк — 13,3 трлн сўм(Юридик шахслар фаол бўлган банк) Умумий депозитлар 41 трлн сўм бўлса-да, аҳоли улуши 13,3 трлн сўм. Бу банкда асосан йирик корхоналар ўз маблағларини сақлайди.

🏦 Агробанк — 10,4 трлн сўм(Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлишига қарамай, аҳоли омонатлари ҳам кўп) Жами депозитлар 23 трлн сўм, шундан ярмига яқини жисмоний шахсларники.

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — 7,5 трлн сўм(Асосий мижозлари – йирик саноат корхоналари) Жами депозитлар 23,9 трлн сўм. Аҳоли маблағлари камроқ, лекин 7,5 трлн сўм билан юқори ўринни эгаллаб турибди.

🏦 Асакабанк — 7,46 трлн сўм(Барқарор омонат портфелига эга банк) Жами депозитлари 17,6 трлн сўм, шундан 42% қисми аҳоли томонидан киритилган.

🏦 Анорбанк — 7,4 трлн сўм(Янги банк бўлишига қарамай, тез ўсишд) Жами депозитлар 10,65 трлн сўм, аҳоли улуши катта бўлиб, 7,4 трлн сўмни ташкил этади. Яъни, мижозлар орасида ишонч тез ортмоқда.

🏦 Ҳамкорбанк — 7,1 трлн сўм(Регионларда кучли ва фаол банк) Жами 12,6 трлн сўм депозит бор, унинг катта қисми — жисмоний шахсларнинг омонатлари.

🏦 TBC Bank — 5,4 трлн сўм(Тўлиқ рақамли банк бўлса-да, омонатчилар сони кўпаймоқда) 6,1 трлн сўмлик умумий депозит портфелида аҳоли ҳиссаси 5,4 трлн сўмни ташкил этади.

🏦 Халқ банки — 5,3 трлн сўм(Кўп йиллик тарихга эга банк, лекин асосан юридик шахслар фаол) 25,9 трлн сўмлик жами депозитлардан фақат 5,3 трлн сўм аҳолига тегишли.

🏦 Алоқабанк — 5,28 трлн сўм(Таълим ва алоқа соҳаларида фаол банк) Жами 15,05 трлн сўм депозитнинг 5,28 трлн сўми жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

☝️Маълумот учун, 2025 йил апрелдан кейин банклар фоиз ставкаларини 23%дан оширмаслик бўйича чеклов киритди. Бу омонат фоизларининг тушишига сабаб бўлди. Энди кўплаб мижозлар банк танлашда фақат фоиз эмас, ишонч, қулайлик ва хизмат сифатини ҳам инобатга оляпти.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🏦 Халқ банки бирламчи ва иккиламчи бозордан хонадон хариди учун қулай шартларда ипотека кредитларини таклиф этади

"Фаровон"
Доимий даромадга эга ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга бирламчи бозордан уй-жой хариди учун.

Шартлари:
✅ миқдори – 420 млн. сўмгача
✅ муддати – 20 йилгача
✅ йиллик фоизи – 17.5%дан бошлаб
✅ бошланғич тўлов – 15%дан бошлаб
__

“Оилавий”
Бирламчи ва иккиламчи бозордан ҳовли ёки кўп қаватли уйлардан хонадон хариди учун.

Шартлари:
✅ миқдори – 800 млн. сўмгача
✅ муддати – 15 йилгача
✅ йиллик фоизи – 25%
✅ бошланғич тўлов – 25%

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Humans атрофида яна гап-сўзлар

Охирги вақтларда Humans компанияси яна бир неча бор муҳокамалар марказида бўлди. Сайёд Баротов ёзганига қараганда, ўтган йилнинг сентябрида Humans ва Octobank ўртасида Visa карталари масаласида очиқча тортишув юз берган, баёнотлар медиаларда ҳам кенг ёритилганди.

Сўнгги кунларда эса Humans ўзининг янги мурожаати билан яна эътибор марказига тушди:
▪️3 кун аввал компания Антимонополия қўмитасига Uztelecom’га нисбатан расмий мурожаат киритди. Унда Uztelecom бозордаги устун мавқеидан фойдаланиб, рақобатчиларга тўсқинлик қилаётгани таъкидланган.
▪️Шундан аввал, Humans’нинг тўлов платформаси — Upay вақтинча тўхтатилгани ва баъзи операциялар билан боғлиқ масалалар кўтарилгани хабар қилинганди. Аммо тез орада фаолият тикланган.
▪️Octobank билан бўлган можаро ҳамон компания атрофидаги муносабатларга таъсир қилаётгани айтилаяпти.
▪️Шунингдек, баъзи ходимлар ва дилерлар томонидан маош ёки мукофотлар кечикиб тўлангани ҳақида шикоятлар ҳам қайд этилган.

Қисқаси, Humans атрофида вазият жиддий эмас, лекин сокин ҳам эмас. Вақт кўрсатади, барчаси қандай якун топади. 👀

Манба

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


❗️Микроқарзларга чекловлар киритилиши мумкин — Марказий банк янги таклифлар берди

Марказий банк томонидан 2024 йил молиявий барқарорлик бўйича ҳисоботда микроқарзлар бўйича қатор таклифлар билдирилди. Унга кўра:

☑️ Микроқарз олиш учун энг кам даромад талаб қилиниши мумкин. Яъни, шахс микроқарз олишни истаса, унинг ойлик даромади маълум бир минимал миқдордан кам бўлмаслиги шарт қилиб белгиланиши мумкин. Бу сумма аҳолининг минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб аниқланади.

☑️ Қарзнинг максимал миқдори ҳам чекланиши мумкин. Яъни, бир киши олиши мумкин бўлган микроқарз суммаси унинг йиллик даромадига нисбатан чегараланади (буни молияда LTI — Loan to Income дейишади). Масалан, йиллик даромади 36 млн сўм бўлган киши 36 млн сўмдан кўп микроқарз ололмаслиги мумкин.

☑️ Қарз юки бўйича истиснолар микроқарзларга тааллуқли бўлмайди. Марказий банк банкларга микроқарз беришда қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасликка рухсат бермасликни таклиф қилмоқда. Бу — мижоз ойлик тўловни уддалай оладими-йўқми, аниқ ҳисоблаб, шунга қараб қарз бериш дегани.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🚗 ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ ҲАМ ОШАДИ(2025 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН):

1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмга оширилади. Шу сабаб жарималар миқдорида ҳам қуйидагича ўзгариш бўлади.

• Тақилмаган хавфсизлик камари — 0.5 БҲМ = 206 000 сўм
• Техник кўриксиз ёки биринчи тиббий ёрдам тўпламисиз ҳаракат — 0.5 БҲМ = 206 000 сўм
• Ҳужжатсиз ҳайдаш — 1 БҲМ = 412 000 сўм
• Суғуртасиз ҳайдаш — 1 БҲМ = 412 000 сўм
• Қизил чироқда ўтиш — 2 БҲМ = 824 000 сўм
• Ноқонуний парковка — 2 БҲМ = 824 000 сўм
• Давлат рақамисиз авто бошқариш — 4.5 БҲМ = 1 854 000 сўм
• Тезликни +20 км/соат ошириш — 1 БҲМ = 412 000 сўм
• Тезликни +20-40 км/соат ошириш — 4.5 БҲМ = 1 854 000 сўм
• Тезликни 40 км/соатдан ортиқ ошириш — 8.2 БҲМ = 3 378 400 сўм
• Қарама-қарши томонда ҳаракатланиш (тирбандда) — 9.1 БҲМ = 3 749 200 сўм
• Маст ҳолатда транспорт бошқариш — 22.75 БҲМ = 9 377 000 сўм + 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
• Рухсатсиз кузовга ранг бериш (цветная плёнка ва ҳ.к.) — 22.75 БҲМ = 9 377 000 сўм

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


AVO bank'дан янгиликюқори даромадли янги омонат

AVO омонати афзалликлари:

юқори даромад: йиллик 25% гача ойлик капитализация билан — фоизлар омонатга қўшилиб, даромадингиз тобора ошиб боради
мослашувчанлик: чекловларсиз тўлдириш ва қисман ечиб олиш имконияти
онлайн очиш: навбатларсиз ва филиалга бориб ўтирмасдан — барчаси иловада
ишончли: 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланган
100 000 сўм ёки ундан юқори омонатлар учун — йиллик 22,52% фоиз ставкаси.

AVO билан 5 дақиқада омонат очинг:
• AVO иловасини ўрнатинг
• онлайн рўйхатдан ўтинг
• «Маҳсулотлар» бўлимига ўтиб, «Омонатлар»га киринг 
• омонат очинг ва ҳисобингизни тўлдиринг — бўлди!

AVO — бугуноқ даромад олишни бошланг.

Омонат муддати: 6 ой. Йиллик ставка — 100 000 сўмдан бошлаб 22,52%, камроқ суммада — 0,01%. Капитализацияни ҳисобга олган ҳолда — муддат тугагунга қадар пулни ечиб олмасангиз, йиллик 24,996% гача ёки 6 ой учун 11,8% гача даромадлилик. Батафсил avo.uz сайтида.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


📈 2025 йил 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмга оширилади — Президент фармони билан ижтимоий тўловлар 10% га кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, 2025 йилда пенсиялар, нафақалар, иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари оширилди. Бунда базавий ҳисоблаш ва ҳисоблаш учун асос бўладиган миқдорлар ҳам янгиланди.

🗓 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
☑️ Пенсиялар, нафақалар, болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
🔹 Ёшга доир энг кам пенсия — 918 000 сўм
🔹 Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 1 012 000 сўм
🔹 Болалар нафақаси:
◦  3 ёшгача бўлган фарзанд учун — 360 000 сўм
◦  3 ёшдан 18 ёшгача бўлган фарзанд учун — 275 000 сўм
◦  Иккинчи фарзанд учун қўшимча — 165 000 сўм
◦  Учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун — 110 000 сўм
🔹 Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам — 420 000 сўм
🟩 Пенсияни ҳисоблаш учун базавий миқдор — 471 000 сўм

🗓 2025 йил 1 августдан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари 10 фоизга оширилади.
🔹 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 271 000 сўм
🔹 Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 412 000 сўм

🔸 Шунингдек, хусусий секторда фаолият юритувчи иш берувчиларга ходимларга камида энг кам иш ҳақи миқдорида маош тўлаш тавсия этилмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Mastercard экспертлари Digital Uzbekistan 2025 ПЛАС-Форумида чиқиш қилдилар

28–29 майда Тошкентда 5- халқаро ПЛАС-Форум – минтақадаги молия технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири ўтказилди. Mastercard титул ҳомий бўлди ва рақамлаштириш, киберхавфсизлик, биометрия ҳамда КЎБни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий кейсларни тақдим этди.

Чиқишлар мавзулари глобал рақамли интеграцияни, маълумотларни ҳимоялашга замонавий ёндашувларни ва келажак молиявий сервислари ривожини қамраб олди.

Батафсил


⚡️Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10% га оширилади — Президент фармони қабул қилинди

☑️ Унга кўра, 2025 йил 1 июлдан:
◦  Пенсиялар ва нафақалар
◦  Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

☑️ 2025 йил 1 августдан:
◦  Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи
◦  Талабалар ва ўқувчилар стипендиялари 10 фоизга оширилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАН ЁКИ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Трастбанк
● Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 28 % дан бошлаб
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил
📞 1287

🏦 ЎзСҚБ
● Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 27.9 % дан бошлаб
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
📞 1180

🏦 Алоқабанк
● Онлайн микроқарз:
◦  Фоизи - 26% дан 30% гача
◦  Муддати - 2 ойдан 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган(Бизнесга биринчи қадам - Ёшлар учун):
◦  Фоизи - 18%
◦  Муддати - 7 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
📞 71 230 77 77

🏦 Асакабанк
● Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
"Тадбиркорга кўмак"
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 25 млн сўмгача
Батафсил

Бизнесга биринчи қадам
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Миқдори - 17 млн сўмгача
Батафсил

Бизнесга биринчи қадам 1.0
◦ Фоизи - 24% дан 28% гача
◦ Муддати - 12 ойгача
◦ Миқдори - 5 млн сўмгача
Батафсил

Бизнесга биринчи қадам 2.0
◦ Фоизи - 27% дан бошланади
◦ Муддати - 13 ойдан 36 ойгача
◦ Миқдори - 17 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152

🏦 БРБ
● Онлайн микроқарз:
◦  Фоизи - 24%
◦  Муддати - 3 йилгача
◦  Миқдори - 5 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 26%-31%
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
📞 1254

🏦 Пойтахт банк
● Онлайн микроқарз мавжуд эмас
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 28%
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Агробанкда мавжуд эмас;
🏦 Ўзмиллийбанкда мавжуд эмас;
🏦 Тенге банкда мавжуд эмас;
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Капиталбанкда мавжуд эмас.

👉 Бошқа барча турдаги кредит ва омонатлар рўйхати ушбу ҳаволада мавжуд.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.
OSZAR »