#xabar #haj2025
🛬
ҲОЖИЛАРИМИЗ 12 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ📢 Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
🇺🇿
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.
✈️
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
🤲 Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати🌐 MUSLIM.UZ GA 📲
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️
YouTube | 📷
Instagram | 🔵
Facebook