Asaka_Ziyo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Шаҳобиддин домла расмий канали.
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri





31.6k 0 292 1 173

​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )☝

🗒 Ҳижрий 1446 йил 10-Зулҳижжа
🗒Мелодий 2025 йил 06-Июнь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 03:10:
🕋🌙Бомдод 03:55:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 17:40:
🕋🌙Шом 19:55:
🕋🌙Хуфтон 21:30:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

31.5k 0 239 2 148

🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
🕰 05:03 дақиқа
🆕🎤 @Asaka_Ziyo.👈


Қурбонлик қилишнинг вақти қачон?

Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади: 
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
  Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар: 
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”). 
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ
яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).
  Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:
وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ
яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш)  эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”. 
Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.
Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам”. 
Аллоҳ таоло баарча мўмин-мусулмонларнинг қурбонликларини мақбул айласин!


Эслатма❗️
Арафа куни рўзасининг оғиз ёпиш вақти соат:

0⃣3⃣: 0⃣0⃣

Ифторлик 1⃣9⃣: 5⃣0⃣

49.9k 1 1k 11 548



Билганлар учун эслатма, билмаганларга илм бўлсин!

Бугун Тарвия куни - Ҳожилар Минога чиқиб, у жойда тунайдилар, эртага эса Арафот.

Бугун Зулҳижжанинг 8 куни. Эртага Арафот. Маълумки, ушбу кунда тутиладиган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи (Зул-ҳижжанинг ўн учинчи) куни аср намозигача (аср намози билан бирга 23 вақт) ҳар бир фарз намози ўқилганидан сўнг, якка ўзи намоз ўқувчи, жамоатга қатнашган, имом, муқим, мусофир, шаҳарлик, қишлоқлик, аёл ва эркак ҳар бир намозхоннинг ташриқ такбирларини айтиши вожибдир.

Арафа куни дуо, зикр, тасбеҳ ва истиғфор айтиш маҳбуб саналган амаллардандир. Шундай экан, фазилатли саналган вақтларни ғанимат билиб, унда охиратимиз учун фойда берадиган амалларни бажаришга жидду жаҳд қилайлик!

Аллоҳ таоло келаётган Қурбон ҳайитини барчамизга муборак қилсин!

45.1k 0 516 3 304

Имом Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтганлар:

"Арафа куни — дўзахдан қутулиш кунидир. Аллоҳ таоло бу кунда кўп бандаларини дўзахдан қутқаради. Арафа куни Арафотда турганлар ҳам, у ерда турмаганлар ҳам дўзахдан қутулиш имконига эга. Шу боисдан, бу кун мусулмонлар учун умумий бир байрамга айланди.

Чунки кейинги куни (яъни Қурбон ҳайити) бутун мусулмонлар — Арафотда бўлганлар ҳам, бўлмаганлар ҳам — байрам қиладилар. Бу шундан далолат берадики, Арафа кунида қатнашмаганлар ҳам мағфират ва дўзахдан озодликдан баҳраманд бўладилар."

📌 Манба: Латоъифу-л-маориф 609-бет.

Аллоҳ ҳаммамизни шу улуғ кунда мағфират этилган ва дўзахдан озод этилган бандасидан қилсин. Омин.


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

42k 0 238 6 228

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🛑#ШОШИЛИНГ.❗️

✨🍃Ҳеч қайси бир ойда қилинган яхшилик, ушбу кунларда қилинган яхшиликчалик Аллоҳга севимли эмаслигини унутманг!


@Asaka_Ziyo

48k 0 414 241

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.


🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:10
🟠Сирдарё 05:20
🟢Жиззах 05:20
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:25
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:30
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

58.1k 1 652 3 293

Ҳазрати Усмон (р.а.)дан ривоят қилинади: У киши одамлар Расулуллоҳ ﷺ масжид қурган вақтда: "Сизлар буни ортиқча қилдингизлар", деб айтганларида шундай дедилар:

«Мен Расулуллоҳ ﷺни шундай деб айтганларини эшитдим:

«Ким масжид қурса,
Абу Бакр айтди: Менимча у зот шундай дедилар:
Аллоҳнинг розилиги учун қурса,
Аллоҳ унга жаннатда шунга ўхшаш (уй) беради».

Ривоятни Имом Бухорий ва Имом Муслим келтирганлар (450 ва 533-рақамли ҳадислар).


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
🕰 05:03 дақиқа
🆕🎤 @Asaka_Ziyo.👈


#Қурбонликка оид масалалар.

📚Масала: Насияга олинган жониворни қурбонлик қилиш жоиз бўлади.

📚Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворни олдин сотиб олиб боқиб туриши афзал. Токи, унга муҳаббат қилиб қолади ва яхши кўрган нарсасини қурбонлик қилишда савоб кўпроқ бўлади.

📚Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни ёши мол ва қўтосларда тўлиқ икки ёш, туя беш ёш, қўй ва эчки бир ёшдир. Агар булардан бир кун ҳам кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Лекин, бир ёшга кирмаган қўйнинг жуссаси бир ёш қўй жуссасичалик бўлса, яъни олти ойлик қўзи бир ёшлик қўй жуссасичалик гавдаси бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Лекин, олти ойга тўлмаган қўзини жуссаси бир ёшлик қўй каби бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.

📚Масала: Бир ёшга кирган қўйнинг жуссаси кичик бўлса-ю, лекин бир ёшга тўлганлиги аниқ бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади.

#Ҳар_куни


➡🌴Бизни кузатиб боринг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!


НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?


❓CАВОЛ: Мен Андижонданман. Тоққа икки кунга дам олишга борсам, намозни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқийманми? Масофа 200 км атрофида.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларнигина қаср қилиб ўқийсиз. Суннатларни эса тўлиқ адо қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 https://t.me/Asaka_Ziyo/9149

50.8k 0 216 6 226

#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️

Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди

Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг

👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
👩‍⚕️


#Қурбонликка оид масалалар.

📚Масала: Бир кўзи кўр ёки кўришлик даражасини учдан иккиси кетган жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас.

📚Масала: Қиймати тайин қилинмай, мулкида бўлмаган жониворни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Ҳозирги кунда баъзи одамлар сўйиб, гўшини тортамиз неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, деб қурбонлик қиладилар. Бундай қурбонлик жоиз эмас. Чунки, у ҳали ўзини милкига кирмаган бўлади.

#Ҳар_куни


➡🌴Бизни кузатиб боринг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!


Asaka_Ziyo dan repost
#Қурбонликка оид масалалар.

📚Масала: Ўзи яшаб турган уйдан ташқари уйининг қиймати нисобга етса, зиммасига қурбонлик, фитр садақаси вожиб бўлади. Гарчи у уйни ижарага берган бўлса ҳам бермаган бўлса ҳам.

📚Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни сути соғилмайди. Агар соғиб қўйилса, сутини ёки унинг қийматини садақа қилиб юбориш лозим.
📚Масала: Қўй билан қўшиб олинган арқонни садақа қилиб юбориш мустаҳабдир.

#Ҳар_куни


➡🌴Бизни кузатиб боринг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
🕰 05:03 дақиқа
🆕🎤 @Asaka_Ziyo.👈


#Қурбонликка оид масалалар.

📚Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

📚Масала: Қассобнинг хизмат ҳаққини гўшт, тери ёки калла-поча билан адо қилиш жоиз эмас. Агар шундай қилган бўлса, уларни қийматича садақа қилиш вожиб бўлади. Лекин, қассобнинг ҳаққини алоҳида адо қилиб, қўшимчасига уларни унга бериб юборса зарари йўқ. Лекин, эвазига хизмат ҳақини камайтирмаслиги лозим.

✅Масала: Қассоблик касби дуруст бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Саҳобаларнинг баъзилари қассоблик касби билан шуғилланганлар.

#Ҳар_куни


➡🌴Бизни кузатиб боринг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.
OSZAR »