Tafakkur egalari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


👍 Янги сўров натижаларига кўра, ёшларнинг деярли ярми интернет мавжуд бўлмаган дунёда яшашни афзал кўради.

👍 Тадқиқот шуни кўрсатадики, 16 ёшдан 21 ёшгача бўлганларнинг деярли 70 фоизи ижтимоий тармоқларда вақт ўтказганидан кейин ўзларини ёмон ҳис қилишади. Уларнинг ярми соат 22:00 дан кейин маълум илова ва сайтларга киришни чеклайдиган "рақамли комендантлик соати"ни қўллаб-қувватлайди, 46 фоизи эса умуман интернетсиз дунёда ёш бўлишни маъқул кўришини айтди.

👍 Респондентларнинг тўртдан бир қисми кунига тўрт соат ёки ундан кўпроқ вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказган, сўровда қатнашганларнинг 42 фоизи эса ота-оналари ва васийларига интернетда нима қилаётгани ҳақида ёлғон гапирганини тан олган.

👍 Интернетда бўлганларнинг 42 фоизи ёши ҳақида ёлғон гапирганини, 40 фоизи алдамчи ёки "ёлғон" аккаунти борлигини тан олганини, 27 фоизи эса ўзини бутунлай бошқа одам қилиб кўрсатганини айтган.

https://t.me/marifat_uuz

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кайфият

Энди ухлаганингда бошланадиган ашула 😂

Айниқса кўчада, ховлда ухлайдиганлар буни яхши билишади. 😂

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тил билган – рисқсиз қолмайди.

Туркияда қизиқ бир ҳолат кузатилаябди: одатда денгиз бўйларида яшовчи чайка қушлари энди "миёвлаш"ни ўрганиб олишган! Бу ғалати туюлади, лекин сабабини диққат билан кузатсак, бу ҳодиса ҳайратомуз ақл ва мослашувчанлик намунаси эканини англаймиз.

Чайкалар шаҳар муҳитини кузатиб, мушуклар одамлардан қандай меҳр ва овқат олишини пайқашган. Қарасалар, мушуклар шаҳарнинг турли гўшаларида паноҳ топган, ҳатто улар учун махсус уйчалар қурилган, овқатланиш нуқталари ташкил этилган. Мушуклар “миёвлаб” суйкалса, одамлар уларни эркалаб, овқат беришар экан.

Шунда бу ақлли қушлар ҳам мушукларча “миёвлаш”ни ўрганиб, инсонлар эътиборига тушишга ҳаракат қилмоқда. Натижада уларга ҳам одамлар озуқа беряпти, меҳр кўрсатяпти. Ана шундай қилиб, чайкалар янги “тил”ни ўзлаштириб, шаҳар муҳитида ўз ўрнини топа бошлади.

"Хорижий" тилни билиб, хатто қушлар енгил ризқ топаётганида, сен тил ўрганмаган учун оғир ва қора меҳнат қилишга маҳкумлигингни англамаяпсанми Жонқовул!

Тафаккур қил!

@Tafakkur3


Кўнгил олиш

Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:
“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:
-Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.
Мен қайтаришга ҳаё қилиб унга дедим:
-Майли келтирингчи.
Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.
Машинани бир бурчакка қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб ходимларимга: “Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар!”, дедим. Цехни юритадиган аёл деди:
-Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!
Мен:
-Кўчиринглар, тамом!-дедим.
Яна ўн йиллар ўтиб Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.
Цехни юритадиган аёл мендан кетиб Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен: “Гапир”, дедим. У шундай деди:
“Тушимга ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”.
Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:
“Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!”.

Эҳтимол сизни ҳам заифа бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”.
Яна айтадилар:
“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”.

Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи махфий садақадир. Бунинг номи кўнгил олишдир...

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?» деган саволга Фурқон сураси сўнгида жавоб бор:

1️⃣. Улар ерда тавозу ила юрадилар.

2️⃣. Жоҳиллар гапирганда, улар билан тортишмасдан, “омон бўлинглар”, деб жавоб қайтарадилар.

3️⃣. Тунларни Раббиларига сажда қилиб бедор ўтказадилар.

4️⃣. “Раббано, Ўзинг бизни жаҳаннамдан сақла, у жуда ёмон жой”, деб илтижо қиладилар.

5️⃣. Инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдилар, ўртача бўладилар.

6️⃣. Аллоҳдан бошқа бирортага илтижо қилмайдилар.

7️⃣. Бирор жонни ноҳақ ўлдирмайдилар.

8️⃣. Зино қилмайдилар. Зино қилса, қиёмат куни азоби бир неча баробар кўпайтирилиб, дўзахда хор бўлиб, абадий азобда қолишдан қўрқадилар.

9️⃣. «Аммо ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштиради. Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, Аллоҳга (У зотнинг мағфиратига) қайтган бўлади», деган оятларини ўқиб, чин тавба қиладилар, ёмонликлардан тийиладилар, яхши амаллар қиладилар, ҳеч қачон ноумид бўлмайдилар.

🔟. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар.

1️⃣1️⃣. Беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтадилар.

1️⃣2️⃣. Раббиларининг оятларини эшитганда, гунг ва карларга ўхшаб турмайдилар.

1️⃣3️⃣. Раҳмоннинг бандалари “Раббано, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарсаларни ҳадя эт, бизни тақводорларга йўлбошчи қил”, деб дуо қиладилар.

Абдуғофур Искандар

Тафаккур қилувчилар учун!

@Tafakkur3


#бирдамжамият

Кремлнинг манфур сиёсати

Совет Иттифоқи даврида Кремл Марказий Осиёдаги туркий халқларни бирлаштирувчи омилларни йўқ қилиш, уларни "бўлиб бошқариш" тамойили асосида пароканда қилиш сиёсатини олиб борган. Ушбу сиёсат қуйидагиларда яққол кўринади.

1. Адабий тилларни атайин ажратиш
Ҳар бир туркий халқ учун алоҳида “адабий тил” яратилгани, аслида уларнинг умумий тил илдизларидан узоқлашишига хизмат қилган. Масалан: Ўзбек тилига форсча ва русча сўзлар кўп қўшилган,
Қозоқ тилида эса фонетика ва ёзув услуби ўзгартирилган,
Туркман ва қирғиз тилларида ҳам алоҳида лексик асослар шакллантирилган.
Бу эса, туркий тиллар ўртасидаги табиий ўхшашликларни йўқотишга олиб келган.

2. Ёзув тизимини тез-тез ўзгартириш
Араб ёзувидан лотин ёзувига,
Лотиндан кириллга ўтиш — ва бу ўзгариш ҳар миллат учун турлича ва нотекис амалга оширилган.
Натижада, нафақат оғзаки тил, балки ёзма мулоқот ҳам тўсиққа учраган.

3. Бир-биридан ажратилган таълим тизими
Ҳар республикада тарих, адабиёт, маданият ўзига хос талқин қилинган. Муштарак илдизлар — масалан, Алишер Навоий, Аҳмад Яссавий ёки Бобур — умумий қаҳрамон сифатида эмас, балки фақат бир миллатнинг вакили сифатида кўрсатилган.

4. Миллатлараро рақобатни уйғотиш
Маданий ва иқтисодий сиёсатлар орқали туркий халқлар ўртасида сунъий рақобат ва ишончсизлик яратилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, Марказий Осиёдаги туркий халқларнинг бир-бирини тушуниши қийинлашуви — бу тарихий адолатсизлик ва империя сиёсати натижасидир.

Шукрки, бугунги кунда эса бу халқлар ўзаро алоқаларни тиклаб, умумий илдизларни эслашга ва жамиятларимизни яқинлаштириш сари интилишга киришганмиз. Тилда фарқ бўлиши мумкин — лекин қалбда яқинлик бор. Шу туйғуни қайта жонлантириш учун #бирдамжамият ҳаракати сингари ташаббуслар жуда муҳим.

Тафаккур қилаётганимиз рост бўлсин!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#birdamjamiyat

Нима учун Марказий Осиёдаги қариндош 5 туркий миллат сўзлашганда бир-бирини тушуниши қийин?

Минтақадаги миллатларнинг бир-биридан ўзаро узоқлашиб кетиши учун Кремлнинг ғоя бўйича мутахассислари "адабий тил"ни яратиш баҳонасида атайин сиёсат юргизган.

Ўрисларнинг ғаразли макр ҳийлаларини ҳақида қозоқ боғримиз куйиниб гапирмоқда.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#birdamjamiyat

Футбол майдонидаги икки миллат юзи.

Футбол нафақат спорт, балки халқнинг маданияти, ахлоқи ва сиёсий йўналишини ҳам ифода этади.

Араб давлатларидан айримлари, афсуски, спортни сиёсий ёки геосиёсий восита сифатида қўллайди. Бу эса майдонда ҳалол рақобатнинг бузилишига олиб келмоқда. Жаҳон чемпионати саралаш жараёнида рўй берган адолатсизликлар ва миллий терма жамоамизга бўлган пасткашлик — бу гаплар яққол исботидир.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда футбол соҳасида кузатилаётган ижобий ўзгаришлар — давлатнинг спортга, айниқса футболга, стратегик аҳамиятда ёндашувини кўрсатади. Коррупцияга қарши кураш, маҳаллий мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар учун футбол мактабларини очиш каби ташаббуслар натижасида футболда самарали тизим шаклланмоқда. Жисмоний кучдан ташқари, маънавий ва ахлоқий жиҳатлар ҳам устувор бўлиб боряпти.

Мана шу тизимли ёндашув, холис рақобат ва миллий қадриятларга садоқат — Ўзбекистон футболи келажагининг асосий кафолатидир.

Видеода тафаккур қилолмаган араблар!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оммо буёғиям бор!

Жаҳон чемпионатига чиқдик. Бу бизга нима беради?

Брат ушбу видеода бироз ошириб юборган. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз иқтисодий жиҳатдан фойдаси бўлса борки, зарари йўқ. Тўғри Ўзбекистонга инвесторлар ёпирилиб келмас, лекин туристлар оқими ошишига сабаб бўлса не ажаб.

Жаҳон чемпионати бу — дунё бўйича миллиардлаб одамлар кузатадиган мусобақа. Ўзбекистон миллий жамоасининг бу турнирда иштирок этиши мамлакатнинг халқаро имижини яхшилайди. Туризм, хорижий сармоя ва ташқи алоқалар учун ҳам бу катта имконият.

Таъкидлаш жоизки, Жаҳон чемпионати учун кетадиган барча харажатларни ФИФА қоплаб беради ва иштирок учун ҳам гонорар мавжуд.

Ютуқлар бардавом, юртимиз эса фаровон бўлсин!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#birdamjamiyat

🇺🇿🇰🇿 Қозоқ қардошимиздан яна бир табрик.

Шубҳасиз спорт жамиятни бирлаштиради, бизнинг спортчилар эса Марказий Осиёни бирлаштирмоқда!

Тафаккур қилдиради ўзбек!

@Tafakkur3


ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР

1.Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда - ким мўмин бўлган ҳолда бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

2. Яхши аёл: "... Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тавбадорларга пешво қил !" (Фурқон сураси, 74-оят).

3. Кенг уй: Ҳамдис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: " Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида-мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) кўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


#birdamjamiyat

БАА да бўлиб турган ўзбек футболчиларининг байрам табриги ва қурбонлиги экан. 😁

"Мезбонларимизнинг" битта спорт мусобақаси учун юртдошларимизга қилган қилғиликларига биздан вазмин аммо чуқур маъноли жавоб.

Тафаккур қилдиради ўзбек!

Барчангизга қўшалоқ бўлиб келган Қурбон ҳайити ва муборак жума айём, шунингдек бу байрамга совға юрт шаънини мардонавор ҳимоя қилиб, гўзал ғалаба, 34 йиллик орзу-ҳавасларимиз ушалганлиги билан самимий табриклаймиз!

Юртимиз тинч, фаровон, ютуқларимиз бардавом бўлсин!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шу кунларни Ҳожибой Тожибойев кўрмади-да, енг камида музқаймоқ йеб келадиган бўлдик)))

@Tafakkur3


🇺🇿 Ғалаба муборак!

Биз Жаҳон чемпионатидамиз!

Ўзбекистон илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқди!

Жаҳон чемпионати 2026-йилнинг 15-июндан 13-июлига қадар бўлиб ўтади. Турнир тарихда биринчи марта бир вақтнинг ўзида учта давлат – АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Ўзбекистон халқини янги тарих билан табриклаймиз!

Биз буни уддасидан чиқидик!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фаросатли инсонлар учун ҳикоя!

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


#бирдамжамият

🇺🇿⚽️ Бугун: Ўзбекистон – БАА!

Бугун миллионлар қалбини титратадиган кун. Бугун майдонда нафaқат футболчилар, балки бир халқнинг орзуси, фахри, ғурури курашади.

Бу шунчаки ўйин эмас — бу тарих!

Ҳар бир зарба, ҳар бир югуриш, ҳар бир ғалаба учун кураш — бу бизнинг Ватанни севишимизнинг исботи.

🦅 Ўзбекистон терма жамоаси бугун яна майдонга чиқади — юрагимиз билан биргамиз!

Ғалаба йўлида бир жамоа, бир халқ, бир юракмиз!

Йигитлар, сизнинг орқангизда 38 миллион юрак уриб турибди.
Бугун биз фақат стадионда эмас, юракларда ҳам биргамиз!

🇺🇿 Олға, Ўзбекистон!

@Tafakkur3


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Сиз ўлган куниёқ ўрнингизга бошқа ходим топишади

Аксар ҳолларда ходим вафот этгандан кейин у қанчалик ишга содиқ ва муҳаббат билан ишлаган бўлмасин ўша куни ё эртасига “Ўрнига янги ходим” топинглар дейилади.

Сизларни эслайдиган, ортингиздан йиғлайдиган — оилангиз. Уларни кўпроқ ўйланглар ва биринчи ўринга қўйинглар!

Меҳнат кодексида белгиланган тартибга кўра:

Байрам куни олдиданги иш кунида иш вақти бир соатга қисқартирилади.

Бу қоида иш ҳафтаси туридан қатъи назар (яъни 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтаси бўлса ҳам) қўлланилади.

Ташкилотларни телеграм каналларига секиин ташлаб қўйинг... 😉 керакли одам тафаккур қилади! 😄

@Tafakkur3


АРАФА КУНИ!

Қуёш Арафа кунидан ҳам яхшироқ кунда нур таратмайди ва Қадр кечасидан ҳам афзалроқ кечада ботмайди. У иккисида қилинган дуо энг афзал, қабул ва ижобат бўлишга энг яқин амаллардандир.

Жаннат яқинроқ бўлиб, дўзах узоқроқ бўлиши Арафа кунидадир. Ўзини дўзахдан қутқариш учун биронта амал топмаган кимса ҳақиқий бахтсиз кимсадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куничалик Аллоҳ бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ», дедилар.

Арафа куни рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан». (Муслим ривояти)

Арафа кунида вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикрлар билан машғул бўлишдир. Киши дунё ва охират яхшиликларини жамловчи дуоларни қилаверади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дуоларнинг энг афзали Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган дуонинг энг афзали: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” - дедилар. (Термизий ривояти)

Ҳажга бормаган кишилар Арафа кунининг рўзасини тутишлари ҳамда кунларини ғанимат билиб, дуо, зикр ва Қуръон тиловати билан машғул бўлишлари керак. Ибн Аббос ва Амр ибн Ҳарислар одамларни масжидда кўпроқ ўтиришга тарғиб этишарди.

Муқайяд такбир Арафа кунининг бомдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг охири 13-Зулҳижжада, аср намозидан кейин тугайди. Такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро»

Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига нозил бўлади. Аллоҳ таолонинг кундузи нозил бўлиши хабарларда собит бўлмаган, фақат Арафа куни бундан мустасно. Зотан, Унинг раҳмат эшиги бу кундагидан кўра кенгроқ бўлмайди. Бу эшикдан киришга имкон тополмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Онамдан қолган ғалати эсдалик (ҳаётий ҳикоя)

Баҳор келди. Ҳар гал баҳорда мени виждон азоби қийнайверади, ўзимни қўйгани жой тополмайман. Чунки ўшанда ҳам баҳор эди.
– Ойи, дам олишга бормасангиз бўлмайдими, уйда маза қилиб ўтирсангиз-чи?
Онамнинг дам олиш масканига кетаётгани менга ёқмаётганди.
– Болам, йўлланманинг пулини аллақачон нафақа пулимдан тўлаб қўйганман, сен фақат олиб бориб, олиб келиб қўйсанг бўлди, – ойимнинг овозида илтижо бор эди.
– Э, гап пулдамас, дадамни ёлғиз қўйманг, деяпман-да, — дедим сохта кулгу билан.
– Даданг нега ёлғиз бўларкан, сизлар борсизлар-ку. Бу йил ўтган йилги ўртоқларим билан келишиб йўлланма олганмиз. Насиб қилса, ўртоқларим билан бирга дам оламан.
Ҳар йили, онам дам олишга бораркан, албатта, менинг болаларимдан бирини ўзига хамроҳ қилиб олади. "Ўзингиз маза қилиб дам олинг" десак ҳам "менга оғири йўқ" деб ёнида олиб кетади. Мана шу гал йўлга чиқиши олдидан нимагадир шайтоннинг гапига кирдим. Ота-онамдан алоҳида яшайман. Йўлга чиқишидан бир кун олдин ҳам уларникига бориб хабар олмадим.
– Ҳар йили онангиз кетишларига сиз харажат қилиб берасиз, бирор сафар бундоқ укангиз ҳам харажат қилсин, уям ўғил, – хотинимнинг жағи очилди.
– Кел, қўй, майдалашма, кетса, юз минг кетар, – аёлимни инсофга чақирмоқчи бўлдим.
– Келинг, шу сафар сиз ҳеч нарса олманг, кўрайлик, укангиз нима олиб бера оларкан? Ростдан ҳам нимага ҳар сафар мен харажат қилишим, онамни мен машинада олиб бориб, олиб келиб қўйишим керак? Энг каттаси индамайди, деб мени эшак қилиб миниб олдику булар, деб ичимда шайтон ғалаён қиларди.
– Гапингда жон бор, онаси, шу сафар олиб бораман-у, пул ҳам бермайман, харажат ҳам қилмайман.
– Эртасига онамни машинада олиб кетарканман, ишим юришмаётганлиги, пул топишга қийналаётганлигимни бот-бот такрорлардим.
– Ойнадан онамга ўғринча қарарканман, унинг юз ифодасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, фақат аҳёнг-аҳёнда тоғларнинг чиройлилигини қара болам, деб қўярди.
– Онам билан бирга борган боламга ҳам ҳеч нарса бермадим. Онам ҳеч нарса билмагандек хайрлашди. Бизга рўпарадан келган машинадан тушаётган одамлар катта бозорлик қилиб олган мен эса тўрттагина патир ҳам олмагандим. Азбаройи пулим йўқлигидан эмас, балки аёлимнинг кечаги гаплари менга таъсир қилганди. Ҳа, мен олмасам, укам ҳеч нарса ололмабдику, хотинимнинг гапи тўғри деган ўй ўтди хаёлимдан.
Орадан ўн беш кун бир зумда ўтиб кетди. Онамни олиб келадиган вақт бўлганди.
Аксига олиб укамнинг машинаси бузилиб қолибди. Яна ўзим олиб келишимга тўғри келди.
– Машинанг ҳам қачон бузилишни билади ўзи - укамга пичинг қиларканман, онамнинг хизматини қилиш менга тушгани аслида бахтлигини ўша вақтлари билмасдим. Дам олиш жойида ранги тиниқлашган онам ва фарзандим мени қучоқ очиб кутиб олишаркан мен куниннг иссиқлиги, ишим кўплигини айтиб, уларни тезроқ кетишга ундардим. Аксига олиб, йўлда машинам бузилиб қолди.
Ҳа болам-а узоқ йўлга чиқардинг бундоқ машинанинг уёқ-буёғига қараб қўймабсан-да ойим танбеҳ бераркан қўлидаги дастрўмолчаси билан пешонамдаги терни артиб қўйди. Мен йўлга чиқмоқчи эмасдим анави эркатойингиз машинаси бузилиб қолгани учун келдим. Ҳали уям ростдан касалми ёки ёлғон гапирганми? Ие укангнинг машинасига нима бўлди? ойим ростмана хавотир ола бошлади.
Э кўп савол берасизда она ундан кўра машина тезроқ тузалсин деб дуо қилинг.
Бахтимга арзимаган нарсаси бузилган экан дарров тузалди. Лекин мен йўл бўйи шу дам олишингиз бошга бало бўлди-да, нимагаям шу ерга келдим деб онамни силтаб ғудраниб борарканман бу онамнинг сўнгги дам олиши мен унинг учун бундай хизматни яна хоҳласам ҳам қилолмаслигимни ҳали билмасдим. Ойим уйга кирди, мен ишларим зарурлигини айтиб хайрлашарканман битта халта берди. Болам сениям қийнаб қўйдим майли хафа бўлма ма буни ол машинага керак бўлар деди.
Хўп хайр ундан узоқлашарканман, халта ичидаги нондан синдириб еб олдим. Онамдан қочмасам ҳам Яратганнинг ўзи бизни айро тушираркан Бу йил дам олишга онамни олиб боришга икки ака-ука шаймиз-у фақат онам мангуликка юз бурди.

Ота ва онаси борлар, ўз вақтида тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


davletovuz dan repost
Ўзбекистон — Қозоғистон чегара ўтказиш пунктларидаги ҳолатга оид материал тагидаги изоҳлар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.
OSZAR »