Аёл айбдорми?
Ҳозирги кундаги аксар оналарда баджаҳллик фарзандини уриш, бақириш, ғазабни кўраман. Кейин эса бу ҳолатни илдизини топишга ҳаракат қилдим.
Оналар аслида Аллоҳ таолони раҳмати билан қалбига фарзандига нисбатан муҳаббат тушган зотлардир.
Ақлан олиб қаралганда агар Аллоҳ таоло аёлларни бундай ҳиссиётли муҳаббатли қилиб яратмаганида ҳеч қайси она фарзанди учун туғруқ оғригини ўтқазмасди.
Овқат қилувчи, кир ювувчи, тозаловчи, тарбия берувчи бўлиб кун-у тун ишлаб яна ойлик олмаслик Ақлданми?
Ёки бу ишларни қилгач яна гап эшитишчи?
Бегона жойга бегона инсонларга хизмат қилиш ҳам ақланми? Стрессда бўлиши табиий ҳол.
Аёл аслида жуда нозик хилқат.
Аллоҳ таоло уларни муҳаббатли қилиб яратди негаки улар Она...
Лекин аксарият оналар фарзандини уруши бақиришига фақат Она айбдор эмас.
Уни шу ҳолатга Эрини эътиборсизлиги, оиладаги келишмовчиликлар, қайнонадан гап эшитиш, дам олмаслик, чарчоқлар, соғлиғига бефарқ бўлиши сабаб бўлади.
Унутманг, онасига ёмон муомула қилинганини кўрган фарзанд Отасини ёмон кўради, қалбида нафрат пайдо бўлади.
Руҳий ҳолат онадан болага албатта ўтади.
Бу ҳолатда кимдандир аламини олгиси келади.
Ва оилада гапи ўтадиган битта уни боласидир.
Бола бу ерда емаган сомсасига арзимаган шўхлигига тарсаки ейди.
Агар Аёлларга эътибор берилса меҳр берилса, қадрланса қайси Аёл фарзандини уради, бақирарди?
Аёл бир гул-ки парвариш қилинса кўкаради, эътиборсиз қолдирилса сўлади.
Эридан меҳр кўрган аёл ҳеч қачон ўз фарзандига дилбандига бундай муомула қилмайди.
Аслида аёлга кўп нарса керак эмас, унга берилган энг катта нарса эътибордир.
Тарбия бермагансан деб фақат аёлдан айб изламаслик керак.
Оила учун вақт ажратиш муҳим.
Тарбия фақат Оналарга хос эмас.
Балки фарзанд тарбиясида эркак нафақат бутун оила жавобгардир.
Фикрларимда хатолик бўлса мендан тўғриси Аллоҳдандир.
Manba: Atom odatlar