Ҳусниддин Мирзалиев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Ва хаттоки ярим дунёни босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган бу вақт...

Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон ҳудудлари кесимида паловга ишлатиладиган маҳсулотларнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Р. — 96 700 сўм
Андижон вилояти — 103 286 сўм
Бухоро вилояти — 106 622 сўм
Жиззах вилояти — 108 171 сўм
Қашқадарё вилояти — 108 823 сўм
Навоий вилояти — 107 362 сўм
Наманган вилояти — 107 471 сўм
Самарқанд вилояти — 110 047 сўм
Сурхондарё вилояти — 108 342 сўм
Сирдарё вилояти — 103 455 сўм
Тошкент вилояти — 110 684 сўм
Фарғона вилояти — 113 506 сўм
Хоразм вилояти — 103 979 сўм
Тошкент шаҳри — 114 555 сўм.

Бизи чойхоналарда 300 мингдан баландку чойхона оши, вай мазгилар билиниб қолдию, шу жойига. Ҳалиям бир қўлда бештагина бармоғимиз бор, бўмаса тиқилиб нафас ўтмай қолардия. Кунингиз ўта хайрли ва барокотли ўтсин!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кўриб турганингиздаги чироқлар рўпарамдаги дом подездларидаги ёниб турган чироқлар. Расмни кундузги 17:34 да олгандим. Гап қўшниларимнинг лаёқатсизлиги ёки бошқа масалада эмас. Бошқа ажойиб воқеа яширинган бу сурат остида.

Подездимда ёши 70 дан ошган бир отахон бор, умрлари узоқ бўлсин. Ҳар мени кўрганида поездимиз чироғини эрта тонгда ўчириш фақат унга қолганини, бошқаларни иши йўқлигидан нолигани-нолиган. Охири вазият шунга бориб тақалдики, имкон даражасида у кишига оғирлик тушмасин деб, тонгдан чиқиб ўчиришга ҳаракат қиладиган бўлдим. Ҳозирги кунга келиб бу муаммони менга айтмай қўйдилар, лекин энди ўзим қолганларни кузатадиган бўлдим. Расмда кўриб турган подезддагилар умри бино бўлиб чироқларга эътибор беришмайди. Қўшни отахонни улар билан ҳечам иши йўқ. Туну-кун ёниқ. энди мени жаҳлим чиқяпти, қўшни бобойни эса кўнгли тўқ. Чунки бизни подездда чироқ вақтида ёниб, вақтида ўчмоқда.

Бекорга шундай катта бўлган Темурийлар салтанати тезгина парчаланиб йўқ бўлиб кетмади. Бекорга бизни тарқоқ хонликларимизни осонгина босиб олиб, собиқ иттифоқ тузиб олишмади. Бу нарсалар қон-қонимизга сингиб кетган кўринади. Қўшни домдагилар нима бўлса бўлишсин, зато бизни подезд тинч бўлса бўлди. Тарихда қайта-қайта қилган хатоларимизни келажакда такрорламайлик дейманда...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Агар ҳар ойда $10 000 топсангиз, қаерда қандай яшайсиз?

🇰🇬 Бишкек —  Сиз бу ерда маҳаллий олигарх бўласиз. Ҳеч нарса чекланмаган. Ҳатто дўстларингизга ҳам спонсор бўласиз.
🇺🇿 Тошкент — оддий халқ орасида қирол бўласиз. Ҳамма нарса сизга очиқ… лекин тез зерикиб қоласиз.
🇰🇿 Астана — пул кўп, аммо қизиқарли вариантлар кам.
🇷🇺 Москва — яшаш мумкин, лекин узоқ қолманг.
🇹🇭 Бангкок — ҳаёт, завқ, массаж, мевалар, денгиз — $10 билан ҳатто захира ҳам қолади!
🇦🇪 Дубай — қашшоқ эмассиз, аммо кўзга кўринмайсиз.
🇩🇪 Берлин — яхши яшайсиз... агар солиқларни ҳисобга олмасак.
🇰🇷 Сеул — етади, лекин барибир «хорижлик» статусидан қочолмайсиз.
🇯🇵 Токио — қулай яшайсиз, аммо обрў учун бироз етмайди.
🇹🇷 Истанбул — тинч-тотув яшаш мумкин. Лекин маҳаллий муаммоларга аралашманг — бошингиз оғриб қолади.
🇫🇷Париж — ҳамма нарса бор, лекин ҳашаматни унутинг.
🇬🇧 Лондон — ўртача ҳаёт
🇺🇸 Нью-Йорк — яшаш мумкин... лекин марказда эмас.

Манба: Жахонгир Латипов

Насиб бўса шунақа даражага чиқсам ҳам Олмалиқда қоламан. Газ-пази билан қўшиб севаманэ!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ютубдаям контент қиламан деб юрганлар бўлса, энди газини босадиган вақтлар келди. Бир яқинимни ёзишича (7 соат олдинги хабар экан). Яқин орада Ўзбек ютуберлари учун ҳам монетизация ёқилиши кутилмоқда экан. Бу дегани бизгаям просмотрларга пул тўлашни бошлашаркан.

Тўғрида биз одаммасми нима?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Хоҳласанг келишинг мумкин, деган жойга эмас. Албатта келгин сени кутаман, деган жойга боринг. Иккисини адаштириб қўйманг, улар ҳар хил нарсалар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Укалар билан Термизда меҳмон бўлиб қайтдик. Йўл-йўлакай табиатини томоша қилиб кетдик. Алоҳида табиати ҳақида гапирадиган бўлсак, воҳа томонларда аҳолининг асосий қисми ичимлик сувидан азият чекмоқда, лекин ўша жойларга яхши қаралса тоғлари Швейцарияникидан қолишмайди. Жуда ажойиб, йўлда бир соат нари бери антена ҳам чиқмас экан ома. Туристларни кўпроқ жалб қилса бўладиган қирралари бор экан...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Термизга етиб келдик. Сурхондарёга кириб келишимиз билан бир нарса эътиборимни қаттиқ тортди. Бу ердаги ҳаёдовчиларнинг маданияти, бутун Ўзбекистондагиларга дарс берар даражада. Пойтахтдаям бунчалик тартиб билан юришмайди. Ўрнак олса арзийди.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Манзилни билганлар фикрларни каментда қолдиринг, дейин десам камент ҳам очилмаган. Ўзимиздаям ажойиб манзарали жойлар тўлиб ётибди аслида. Ҳа деганда вит этиб четга чопавермай, ўзимизни жойларни айланиб чиқинг аввал, ўта чиройли юртимиз бор...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Армияга бормаса, ўқиб билим олмаса, айтиб қўйинг у бола илиниб турган колбаса

Адашмасам Қирғизистондаги қайсидир йиғилишда бир каттакон акани гаплари экан. Ома сал ҳақиқатга ўхшаяптия бу гаплар?

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кўпинча "йўқ" деган сўзни хазм қила олмаймиз. Бу оддий инсонийлик фактори ҳисобланади. Ваҳоланки, хар битта илтимосингиз ҳа деб қондирилаверса, сизда ўзингиздан қониқиш ҳисси пайдо бўла бошлайди. Демак мен яхшиман, кучлиман, келишганман ва ҳоказо. Менда шу нарсалар тескари ишлайди. Қачонки қандайдир талабим, хоҳишим қондирилмаганида, янаям кучлироқ ҳаракат қилишга, ўз устимда ишлашга матив пайдо бўла бошлайди. Демак йўқ сўзи унчалик ҳам ёмон эмас экан. Ҳиёнат қилган, сотиб кетган, тийинга омай кетганларим, борларинга шукр. Яхшиям борсилар бу дунёда, силар бор биз ҳаракатда давом этамиз ахир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Инсон бир ишга қўл урмаганича чўчиб тураверади. Ичидаги маразча қўлидан кемаслигини тинмай такрорлайверади. Ваҳоланки хар биримизда қандайдир талант яширинган. Кимдир умри давомида туртилиб-қоқилиб ўзидаги ўша талантни қидириб топади. Кимдир шунчаки ишга бориб келиб юради. Нафақага ҳайдаб юборишмагунича...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


"Чўқинтирган ота" китоби муаллифи Марио Пюзодан китобни сценарий қилиб беришни сўрашади. Умрида сценарий ёзмаган Пюзо бироз ўйлангандан сўнг рози бўлади...
Иккита Оскар ютганидан сўнг, муаллиф сценарийлар ёзишни жиддий ўрганишга аҳд қилади ва мавзуга оид китоб харид қилади.

Китобнинг биринчи бобида эса, "Чўқинтирган ота" киноси сценарийсини ўрганиб чиқинг, деб ёзилган эди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Мана шу интервьюни кўринг, агар тасаввурингиз, дунёқарашингиз ўзгармаса. Қайтиб келиб мени мазза қилиб сўкиб, кейин каналдан чиқиб кетаверасиз. Биз рози!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev




Бир яқин инсоним айтганидай:
Ҳеч қачон дангасалик қилиш ярамайди. Уйқу келдими, шарт ётиб ухлавориш керак...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Боғни ўзидан, живой қулупнай териб едик. Бизи томонларда бозордан сотиб олиб, шакарга ботириб есанг сал таъм киради. Водийда корейский сорти экиляпти экан. Қизариб улгурмасдан териб еса ҳам бўлади, жуда мазали экан. Худди ерда пул-мул кўриб қолганга ўхшаб қолибман ома. Шунчаки қулупнай қаторлар оралаб юрибман...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ташқарида 21 аср кириб келиб, баъзи давлатларда учар таксилар, робот хизматкорлар одамларни ҳожатини чиқараётган бир пайтда, сиз ҳамон ишдан кейин чарчоқ босдига 200 гм оқидан уриб ўзингизни алдаб юрибсизми, демак сиз шунчаки пенсияни кутиб яшаяпсиз. Биродар азиз, сиз менга ер сайёраси яралганидан бери ўша ичкиликни ичиб, нимадир бўлиб кучайиб кетган яримта одамни мисол келтириб, исботлаб беринг. Ўша куни сиз билан ўтириб, бўкиб ичмаган номард.

Ичиб енгил тортаман, муаммоларни унутаман дейдиганлар. Билиб қўйинг сиз дунёдаги энг қўрқоқ, энг заиф одамсиз. Камига ичволиб жанжал қиб қўядимией, кўзни очамиз акалар-укалар. Бу дунёга нимага келганимизни унутиб қўйгандаймиз гўё!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


- Қандай қилиб фарзандни ҳудди сиздай маъсулиятли, кучли иродали, ҳақиқий эркак сифатида тарбиялаш мумкин?

- Мен ҳеч қачон отамни маст ҳолатда кўрмаганман ва ҳеч ҳам сўкиниб, ёмон гапирганини эшитмаганман. Бошқалар арзимас деб бепарво қараган ишларга ҳам отам маъсулият билан астойдил ёндашар эди...

Журналист ва Владимир Путин суҳбатидан.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ўзбекистонда аҳолининг 74 фоизи Telegram’дан фойдаланади

АОКА маълумотига кўра, 2017–2025 йилларда Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионга ошган. Энг оммабоп платформалар орасида:

📱 Telegram — 28 миллион;

📱 Одноклассники — 19,2 миллион;

💻 Facebook — 2,3 миллион;

💻 “ВКонтакте” — 1,5 миллион;

🔹 LinkedIn — 850 минг;

🖥 X (Twitter) — 250 минг нафар ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Булар футбол ўйнаяптими ё хоккейми, тушунмадим...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Показано 20 последних публикаций.
OSZAR »