Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Ўқиган китобларимдан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Постлар ёндош телеграм каналлардан ҳам олинади. Хаёт дафтаримга қораланган битиклар!
•Шифокор
•Фармацевт
•Блогер
“Abdukahhorof”

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Бу ҳаётда кимдир яхши ҳаёт кечириши учун, албатта, кимдир ўзини қурбон қилади.

Аста-секин улғайганим сари, ҳаётнинг мен кўрмаган, эшитмаган, ўйламаган қирралари намоён бўлмоқда. Эркак киши улғайган сари, шунчаки ишлаши эмас, балки кўпгина нарсалардан воз кечишга ҳам тайёр бўлиши керак экан.

Бугун Сурхондарёга келдим. Қўқондан Тошкентгача таксида келдим. Тошкентдан Сурхондарёгача самолётда учдим. Ҳаво 42 даража иссиқ. Йўл давомида атрофни кузатиб, чуқур ўйга толдим. Уйимдан сафарга чиқар эканман, айланиш кўринишидаги иш мажбурияти туфайли оиламдан узоқлашдим.

Йўлда кетар эканмиз, кимдир шу иссиқда сварка қилмоқда. Кимдир томда шифер қоқмоқда. Нонвойлар тандирга нон ёпмоқда. Йўл ишчилари опен-бюджетдан ютган маҳаллаларни асфальтламоқда. Перевалга чиқар эканман, турли фура ва машиналарда одамлар юк ташиб кетмоқда. Иссиқда, панада ГАИ ходимлари ҳужжат текширмоқда ва ҳоказо…

Қисқаси, ҳар бир эркак оиласи учун турли қийинчиликлар билан юзма-юз келмоқда.

Кеча мен ҳам салқинда ухлар, салқинда ўйнар эдим. Отам эса иссиқда ишлаганлар. Бугун менинг фарзандим салқинда дам олмоқда, мен эса ухламасдан ишламоқдаман.

Ер юзида жуда кўп касблар бор. Ҳар биримизнинг ота-онамиз биз яхши яшашимиз учун турли касбларда, турли қийинчиликларга қарамасдан меҳнат қилишган. Улар ишлагани учун сиз ва мен салқинда дам олганмиз, болалигимизни хурсандчилик билан ўтказганмиз.

Бугун тушунганим шуки: агар отангиз ва онангиз сизни оддий, оғир меҳнат билан катта қилишган бўлса — сиз улар билан фахрланишга мажбурсиз! Чунки улар ўз орзуларидан кечиб, сиз учун машаққатларга чидашган.

Бугун мен отам мени тракторда ер ҳайдаб, онам бўлса ўқитувчилик қилиб катта қилганларини фахрланиб айтаман. Менинг отам ва онам буни уддаладилар.

Аммо менинг фарзандим мендек фахрлана олмаслиги мумкин. Чунки унинг дадаси иссиқда ишлаб, орзуларидан кечиб эмас, салқинда ўтириб, ўз орзулари ичида, фақатгина кам ухлаб, уни катта қилмоқда.

Дада, сиз мен яхши яшашим учун жуда кўп нарсалардан воз кечган эдингиз. Сиз ўз вазифангизни ало даражада адо этдингиз. Чунки бугун ўғлингизни бошқа шаҳарга олиб бориш учун самолётлар навбатда турибди. Ҳа, у энди хоҳлаган вақтида, хоҳлаган жойига, хоҳлаган транспортда бориши мумкин.

Дада, сизга катта раҳмат. Бугун мен сиз орзу қилган ҳаётда яшаяпман.

Илтимос, отам ва онамни дуо қилиб қўйинглар. Чунки сизлар билан ўз фикрларини бўлишиб, тажрибаларини ўртоқлашаётган бу инсонни айнан улар тарбия қилишган.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Покистонлик бир олим одам Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиш учун борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА…

Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режиссёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Неапол шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга борганида Софи Лорен бор-йўғли тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
— Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Неаполнинг энг фақир оиласида туғилганмиз. Куллар ичида етишиб, ўзимизни бунёд қилдик. Молу дунё келади-кетади. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб, Витториога деди:
— Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланган жумласини айтди:
Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!

Зиён кўриш — ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдириш мумкин бўлган нарсалар учун узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга мусибат тушганда, ўзимизни кузатайлик. Агар ҳали ҳам оёқда тик турган бўлсак — демак, Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмаган экан!

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

52k 1 615 667

Иймон қадри…

Бугунга қадар иймоннинг ҳақиқий қадрини билмасдим…
Токи “100 грамм ичиб, кейин қабр қазаман” деган 70 ёшли гўрковни кўрмагунимча.

Шунда англадим:
Иймон — ёш билан, иш билан эмас, қалб билан боғлиқ экан.

«Эй Роббим, жонимизни олмасдан олдин, иймонимизни олиб қўймагин!»

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Кўнгил машинаси

Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:

“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:

— Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.

Мен қайтаришга ҳаё қилиб, унга дедим:

— Майли, келтирингчи.

Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.

Машинани бир бурчакқа қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб, ходимларимга:

— Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар! — дедим.

Цехни юритадиган аёл деди:

— Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!

Мен:

— Кўчиринглар, тамом! — дедим.

Яна ўн йиллар ўтиб, Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.

Цехни юритадиган аёл мендан кетиб, Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб, бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен:

— Гапир, — дедим.

У шундай деди:

— Тушимда ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”

Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:

— Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!

Эҳтимол, сизни ҳам заиф бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб, қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”

Яна айтадилар:

“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”

Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи — махфий садақа. Бунинг номи — кўнгил олиш

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб, бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди. Натижада инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмаслиги аниқланди.

Харв Экер қуйидагича фикр билдиради:

➖Бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини;

➖ Кўп бой инсонлар доимий илм олишга интилади. Камбағал инсонлар эса ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди;

➖ Бойлар меҳнати ва натижасига қараб даромад олишни, камбағаллар эса ишлаган вақтига қараб пул топишни маъқул кўради;

➖ Пули кўп инсонлар муваффақиятли инсонларга ҳавас қилса, пули кам инсонлар ҳасад ўтида ёниб юради;

➖ Бойлар кўпроқ пул топиш учун тинимсиз ҳаракат қилади. Камбағаллар эса вақтини бой бўлишни орзу қилиш билан ўтказиб юборади;

➖ Бой инсонлар глобал муаммолар ҳақида ўйлашса, камбағал инсонлар кичик муаммолардан сиқилиб ўз соғлиғини хавф остига қўйишади;

➖ Бой инсонлар таваккал қилишдан қўрқмайди. Камбағал инсонлар эса етти ўлчаб, бир кесишни яхши кўради.

Аслида жуда кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Дангасалик, меҳнатдан қочиш муваффақиятсизликка етаклайди. Шу сабабли Худо қачон берар экан деб эмас, ҳаракат қилганга Худо беради деб яшашга мослашиш лозим.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

71k 0 1.2k 609

Ҳаётингизда қандай кунлар бўлишидан қатъи назар, тустовуқ бўлманг!

Ҳаётда айрим нарсалар борки, уларни ўзинг белгилай олмайсан. Масалан, қаерда туғилишинг, қандай оилада туғилишинг, қўшниларинг ким бўлиши, кимлар билан биринчи марта мактабга боришинг, кимларга ишинг тушиб бориши ва ҳоказо. Ҳаёт текис чизиқ эмас, ҳар қандай оилада ҳам тўқчилик ва йўқчилик кунлари бўлиб туради.

Бундай ҳолатларда кўпинча эркаклар синовларга учрайди. Яқин бир танишим бор эди. Қўни-қўшничилик, ака-укачилик қилиб турардик. Қишлоқ жойда яшаганимиз учун кўпчиликда қишда пул бўлмайди. Аксарият ҳолларда, ўзим ҳам олди-берди ишларимни қишда қиламан.

Қиш келиши билан ўша танишим кунига икки маҳал йўқлашни канда қилмасди. Баъзи кунлари уйдагилар ҳам бунча кўп йўқлашмасди. Шу кунларда танишимнинг касбига доир иш чиқиб қолди. Пул бегона бўлмасин, ҳам арзонроқ тушсин деб телефон қилдим.

Салом-аликдан сўнг мақсадга ўтдим. Яхшилаб тушунтирдим ва хизматини сўрадим. “Укам, сиз ўзимникисиз,” деди-да, кўчадагидан ҳам қиммат нарх айтди. “Ака, қиммат айтяпсиз. Кўча нархини эмас, бизга қилинадиган нархни айтинг,” десам, “Ука, кўча бундан ҳам қиммат. Сизга келиштириб айтяпман,” дейди.

“Бўлди ака, маслаҳат қилиб қўнғироқ қиламан,” дедим-да, тезда қизилладим. Кейин ўша иш бўйича ўртоқларим орқали бошқа танишларга мурожаат қилдик ва ишни ҳал қилдик. Улар танишим айтган нархдан 1,5 баробар арзонга битириб берадиган бўлишди.

Кеча кўчада кўриб қолдим. “Бир гаплашиб оламан,” деган эдим, танимагандек ўтиб кетди. Қишда 500 метр наридан кўрса ҳам югуриб келарди. Ҳозир у киши учун “сезон” – уйларига 3–4 сўм кириб, бироз пул йиғилган.

Майли, ёз ўз вақтида келганидек, қиш ҳам ўз вақтида келади. Эшитишимча, бу йил қиш бироз совуқ келармиш. Кўпроқ кийим оволинг, совуқ уриб қўймасин.

Бу ҳаётда бир марта яшаймиз. Ер думалоқ, ҳар йилда тўртта фасл бор. Хоҳ бой бўлинг, хоҳ камбағал бўлинг, шу 4 фаслни барибир кўрасиз.

Борида бошқа одам, йўғида бошқа одам бўлманг. Дадамларнинг бир гаплари бор:
“Пулинг борида осмонга қараб юрма, йўғида ерга қараб юрма. Доим тўғрига қараб юр.”
Осмонга қараб юрсанг ҳам, ерга қараб юрсанг ҳам бир метр наринидаги ҳавфни кўра олмайсан. Доим тўғри қараб юр – шунда олдидан келаётган хавф-хатарни олдиндан кўрасан.

Эсда тутинг:
Қўлингизда йўғида ким эканингиз билинмайди. Сабаби, ҳаммага пой чўкирлик қилишга мажбурсиз. Борида эса аслингиз билинади. Чунки одамларга эҳтиёжингиз бўлмайди. Қандай муомала қилишни эса ўзингиз белгилайсиз.

Майли, ҳар мавсум ўзгарса ҳам, инсонийлик доим ўзгармасин.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob

51k 0 291 611

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётда тўғри позиция танланг. Бу танлов сизнинг кейинги бекатингиз қандай бўлишини белгилайди!

Менинг бир яқин ҳамкасбим ҳаётда жуда қаттиқ синовдан ўтди. Аллоҳ аввал уни йўқчилик билан синади. Ҳа, у камбағал оиладан эди. Атрофида ўзига ўхшаган ўртоқлари бор эди. Кейин тўқчилик даври келди. Ютуқларга эришгач: “Ҳаммасига ўзим эришганман, менда зеҳн кучли”, дерди. Ўзгалар ёрдам сўраб келса: “Ҳеч нимам йўқ бўлган пайтда қаерда эдинг?” дерди. Ёрдам бериш ўрнига, рад жавобини бериб, жиркиб кузатиб юборарди. Ўртоқларини эсламасди. Гапга айтишса, “Шулар билан ўтираманми?” деб, улардан юз ўгирарди.

Кейин яна йўқчилик даври келди. Ҳа, хайри бўлмаган ишнинг давоми ҳам бўлмайди. Банкрот бўлди. Яна ўша оддий бола. Машина, яширинча олинган уйлар — ҳаммаси кетди. Лекин бу сафар ўша ўртоқлари ҳам йўқ эди.

Яқинда уни Авғонбоғда кўриб қолдим. Автобус кутяпти экан. “Чиқ”, дедим, машинам эшигини очиб. Чиқди. Яхши кафега олиб бордим, овқатландик. У менга қараб туриб, тўхтаб қолди:

— Ўртоқ, мен қилган хатоларни сен қилма. Сен тўғри йўлдан кетдинг, мен эса адашдим. Ўша субсидияга уй чиққанда “олайлик” деганимда: “Уйдагилардан бемаслаҳат иш қилмайман. Уйдагилардан яшириб пул йиғмайман. Менда пул йўқ. ”, дегандинг. Қара, мен эса ўзимдан яшириб бўлса ҳам уйлар олдим. Яна ўша эски, қашшоқ ҳаётимга қайтишдан қўрққандим. “Нимадир бўлса, сотиб яна тиклаб оламан”, деб ўйлагандим. Лекин Аллоҳ “оламан” деса, яшириб йиғган молинг тугул, бир бой келиб “ёрдам бераман” деган бўлса ҳам, ҳеч нарсаси фойда қилмас экан, — деди.

— Ўртоқ, сиқилма. Хатойингни тушунган бўлсанг — бўлди. Ҳали яна олдингидай бўлиб кетасан, — деб кўнглини кўтардим. Лекин ичимдан бунга ишонмасдим. Чунки Аллоҳ ҳар доим ҳам кейинги имкониятни беравермайди. Баъзида битта тўғри танлов билан бутун умр роҳатда яшайсан. Баъзида эса битта хато билан бутун умр қашшоқликда кун кечирасан.

— Ўтиришларга қайт. Ахир синфдош бўлмасак-да, бирга анча вақт ўтказганмиз, — дедим.

У эса:

— Қандай қайтаман? Сизларку — майли. Синфдошларим ёрдам сўраб келганда, биттасига ҳам ёрдам бермапман. Кибрланибман, менсимабман. Энди эса ҳеч бир жойга бора олмаяпман. Қайси юз билан бораман? — деди.

— Майли, сиқилма. Ҳаммаси яхши бўлади, — дедим-да, қўлига 100 доллар бериб, офисга қараб кетдим.

Бу ҳаётда Аллоҳ ризқингизни кенг қилиб берса, “ўзимники, ўзим эришдим” деманг. Бор пайтда билгану билмаганга ёрдам қилиб кетаверинг. Ўзингизни катта олманг. Пул топганингиз билан, бирга катта бўлган ўртоқларингиздан ажраб кетманг. Ҳамма билан бир хил бўлиб, синфдошлару маҳаллага қўшилиб юраверинг. Нимадир бўлиб, қўлингиздан амал кетиб, яна оддий ҳаётга қайтсангиз, шу одамлар олдида яна худди илгаридай юраверасиз.

Ҳа, айтганча — видеони менга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Инстаграмда шу видеони кўриб, шу воқеа эсимга тушиб қолди.

Бугун тўғри “автобус”ни танланг. Кейинги бекатингизни қандай бўлиши, айнан қайси автобусга ўтирганингизга боғлиқ.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob

86k 5 874 719

Қанча яхшилик қилманг, барибир бир кун шу яхшилик қилганларингиз маломат тоши билан бошингизни ёришади‼️

Ҳаёт тажрибамда орттирган ТОП 7 маслаҳат:

1. Топган пулингизни ҳаммаси «ўзимники» деманг, унда мискинларнинг ҳаққи бор. Масалан: сиз қанчадир миқдорда эҳсон қилдингиз, ўша пул ортиғи билан баракали бўлиб қайтиб келади. Шахсан менда эҳсонлар ораси чўзилса, пул топишимда муаммолар чиқа бошлайди.

2. Вада бердингизми — бажаринг.
Кеча шу вадани қандайдир хурсандчиликда ёки ташвишли ҳолатда, эҳтиёжда, эмоцияда бердингизми — фарқи йўқ. Сизнинг шу берган вадангизга кимдир қаттиқ ишониб қолган бўлиши мумкин.

3. Яхшиликни қилдингизми — раҳмат айтиб эслаб юришларини кутманг. Яхшиликни қилинг ва шунчаки унутинг. Кутсангиз, кимдир раҳмат айтиши учун, одамлар учун қилган бўлиб қоласиз. Агар қайсидир яхшилик қилган одамингиз раҳмат айтмаса ёки миннатдорчилигини сиз кутгандай билдиролмаса, яхшилик қилгингиз келмай қолади. Лекин аслида, сизга бўртириб раҳмат айтган одамдан, айта олмаган одам кўпроқ севиниб, кўпроқ ортингиздан дуо қилган бўлиши мумкин.

4. Бировга яхшилик қилсангиз, «билмайдику» деб тўхтаб қолманг. Эҳсонингизга муҳтожми — беринг, тамом. Нима, ҳамма яхшиликни билади, деб ўйлайсизми? Қариндошингиз бўлсин, яқин дўстингиз бўлсин, кўчадаги тутунган акаларингиз бўлсин — 10 марта қилиб, 1 марта қилмасангиз, шу қилмаган ишингизни эслаб маломат қилишади. Кеча бўртириб сизни мақтаб чарчаган оғизлари, бугун ёмонлаб чарчоқ билмайди. Бунақалар фақат бегоналардан эмас, ўзингизникилардан ҳам чиқади.

5. Яхшиликни Аллоҳ учун қилиш қоидаларини англаб етганингизда, шайтон атрофингиздаги яқинларингиз орқали сизга босим ўтказишга ҳаракат қилади. Сизни қилган яхшилигингизни уларга ёмон ишдек, ёки уларга нисбатан беҳурматликдек кўрсатишга уринади. Майли, бугун сиздан хафа бўлишлари мумкин, лекин қиёмат кунида бу яшириб қилинган эҳсонлар уларга совға бўлиб келади. Охират кунининг хурсандчилигини, бу дунёдаги барча хурсандчилик бир бўлса ҳам, боса олмайди.

6. Кўзбўямачи бўлманг. Айрим одамларни биламан — кўчадагиларга яхши инсондек кўринишга ҳаракат қилишади. Қарз сўраган одамларга уйидан борини олиб чиқиб, қўш-қўллаб қўлларига тутқазишади, оиласида эса тийинни ҳисоб-китоб қилади.
Аввал оилага, кейин жигарларга, кейин қариндошларга, кейин атрофдагиларга қилинади.

7. Доим ўзингизни танқид қилиб туринг. Шайтон илмли бўлганини унутманг. Сизнинг илмингиз кучайиб, хайрингиз ортган сари, яна ҳам билимли ва бахил шайтонлар келишни бошлайди. Ҳаёлингизда яхшилик қилишни хоҳлаётгандек бўласиз, қалбингизда эса одамлар кўришини, мақташларини хоҳлаб турасиз. Агар ичингиздан кимнидир билишини хоҳлаб яхшилик қилмоқчи бўлсангиз — ўша яхшиликни қилманг. Қачонки ўша пул ўзингизга керак бўлганда ёки нафс пишқириб, пулларни ўзингизда қолишини истаб турган вақтда яхшилик қилсангиз — ҳам нафс тарбияланади, ҳам у пайтда сизга кимдир раҳмат айтиши ёки билиши аҳамиятсиз бўлиб қолади.

Эҳсон – бу дунёда барака, охиратда нажотдир. Қилган яхшилигингиз одамлар томонидан қадрланмаса ҳам, Аллоҳнинг назарида ғоят улуғ ҳисобланади.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Депрессияга ечим!

Мени ишим доимий янгиланиш ва доимий интизом талаб қилади. Бу эса жуда қийин. Ойда 30 кун бўлса, ўртача 20 куни бош қотириш ва стресс билан ўтади. Маълум вақт яхши ишласам, маълум вақт депрессияга тушиб қоламан. Депрессия ҳам икки хил кечади. Кўпинча бундай ҳолатдан бир кунда чиқиб кетаман. Бу сафаргиси эса бироз чўзилди. Яъни, узун ва қисқа депрессия бўлади.

Депрессиядан ҳам икки хил йўл билан чиқаман: саёҳатга чиқаман ёки ўзимга қимматроқ нимадир совға қиламан. Бу сафарги депрессиядан чиқа олмаяпман, шу сабаб телефонимни янгиламоқчиман. Ҳозир “iPhone 14 Pro Max” ишлатаман. Энди эса “iPhone 16 Pro Max” олмоқчиман. Насиб бўлса, 10 кунлардан кейин саёҳат ҳам режа қилинган. Офисни ҳам алмаштириш режалаштирилган. Қисқаси, янгиланишларни максимал даражада амалга оширмоқчиман.

Ишхонам — офис
Иш қуролим — телефон
Иш кенгайиши — саёҳат

Шу 3 та омил янгиланса, иш муҳитим 100% янгиланган бўлади. Бунинг ўзи етарлича харажат ва мотивацияни таъминлайди.

Агар сизда ҳам доимий бир хилликдан келиб чиқадиган депрессия ҳолати бўлса, албатта ҳаётингизда нимагадир ўзгартириш киритинг. Шахсан менда бундай ўзгаришлар 70% гача ижобий таъсир кўрсатади.

Янги телефон келса, ҳозирги телефонимни шу канал аъзоларидан бирига совға қилишни ўйлаб турибман. Қандай шартлар асосида телефон ғолибини аниқлашимни кейин эълон қиламан.

Ҳозирча стрессларга бироз бўлсада қарши курашиш учун залга келдим. 👨‍💻🧠🏋🏻‍♂️

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


ҲЕЧ НАРСА АБАДИЙ ЭМАС

Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ўзининг кўчадаги бронза ҳайкали остида ухлаётган фотосуратини жойлаштириб, унга шундай қайғули таъриф берди: “Вақтнинг ўзгарганини қаранг”. Арнольд Калифорния губернатори бўлганида, ушбу меҳмонхонани шахсан ўзи очган эди.

Ўшанда меҳмонхона маъмурияти Арнольдга шундай деган эди: “Исталган вақтда бу ерга келиб, сиз учун банд қилинган хонани олишингиз мумкин”. Арнольд губернаторлик лавозимини тарк этиб, меҳмонхонага келганида, маъмурият меҳмонхонанинг талабгир эканлигини рўкач қилиб, унга хона беришни рад этди ва эвазига тўлов талаб қилди.

Шунда актёр ухлаш учун мўлжалланган қопни олиб келиб, ҳайкал остида ухлай бошлади. Бу билан у одамларга ушбу ҳақиқатни етказмоқчи бўлди: “Мен муҳим лавозимда бўлганимда, улар мени доим мақташарди, уни йўқотганимда эса, улар мени унутишди ва ваъдасининг устидан чиқишмади. Шунинг учун, лавозимларингиз ёки пулингизга ишонманг. Зеро, на кучингиз, на заковатингиз, ҳеч нарса абадий эмас".

Шундай экан, яқинларингизни қадрланг, уларга кўпроқ вақт ажратинг, улардан эътиборингизни аяманг. Инсонлар билан муносабат – энг қадрли ришталардир. Ҳеч қандай моддий бойлик ва мавқе уларнинг ўрнини боса олмайди. Бойлик ва обрў ортидан қуваман деб, ҳақиқатдан ҳам қадрли нарсани қўлдан бой берманг...

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.


Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Ўткирбек Маҳаммад Собирнинг бир шеъри мени чуқур ўйлантириб қўйди. Буни сизлар билан бўлишишни тўғри деб билдим.

Қибламиз битта-ю, қалбимиз бошқа,
Фарзимиз бошқамас, қарзимиз бошқа.
Хўмрайиб ётардик қиёматгача,
Шукр — ҳаммамизнинг қабримиз бошқа.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Келганни йўқлайвериб, келтирганни унутиб қўйманг!

Ёшлигимизда, дадамлар кўчадагилар билан бирор жойга борсалар, нима есалар, бизга ҳам албатта олиб келардилар. Бу орада акамлар ҳам ишга жойлашдилар. Улар ҳам дадамнинг ёнларига кириб, у кишининг одатларини давом эттирдилар. Кейинчалик уйландилар. Кўчадан бирор нарса олиб келишса, ҳаммамизга етадиган қилиб олиб келишарди. Мен ана шундай муҳитда катта бўлдим.

Вақти келиб мен ҳам пул топа бошладим. Бу одатни мен ҳам давом эттирдим, ҳатто дадам ва акамларга ёрдамчи бўла бошладим. Йиллар ўтиб мен ҳам уйландим. Оиламизда ким нима емоқчи бўлса, айтарди. Шароитга қараб — ўша куни ёки бир-икки кундан кейин бўлса ҳам, ҳаммага етадиган қилиб олиб келишга ҳаракат қилардим.

Кейин ҳамкасблар, синфдошлар, кўчадаги танишларим ҳам оила қура бошладилар. Ўтиришлардан кейин кўпчилиги: бир дона лаваш, бошқаси икки дона кабоб олиб кетишларига кўзим тушарди. “Керакдирда,” деб индамай юраверардим.

Бундай ҳолатлар кўпайгач, яқинларимдан сўрадим: “Ким учун олаяпсан?”
— Бири хотиним лаваш айтганди деса
— Ўғлим кабобни яхши кўради, — деди бошқаси.
— Қизим палон сувни яхши кўради, — деди яна бири.

Шунда сўрадим:
— Ҳой биродар, уйга кирганингда бу нарсани қандай олиб кирасан?
— Қўлимда кўтариб, — деди бири.
— Чўнтагимга солиб, — деди иккинчиси.

Ажабланиб айтдим:
— Агар отанг ё онанг кўриб қолса, хижолат бўлмайсанми?

— Йўқ, нимадир сўрасалар уларга ҳам олиб келаман, — дейишди.

Мен сўрадим:
— Уларга ҳам шундай қилиб, ўзларига яраша қилиб яшириб олиб келасанми?
— Ҳа, деди.

Мен айтдим:
— Ҳой дўстим, бу одат тўғри эмас. Нима олсанг, ҳаммага етадиган қилиб ол.

У эса:
— Ҳаммада ҳам сендагидай шароит йўқ, — деди.

Индамадим. Мен 2 миллион сўм ишлаб юрган пайтларимда ҳам, агар кимдир нимадир айтса, пулим етмаса, олиб бормаганман. Кутганман. Ҳаммага етарли бўлса, кейин олиб борганман.

Албатта, ота-она бирор нарса айтсалар, пул кам бўлса, ўзларига яраша олиб келиш мумкин. Лекин невараси ёнида туриб, “мен ҳам ейман” деб кўзи порлаб қараб турса, шу пайтда ота-онанинг томоғидан нарса ўтадими?

Эй, чўнтагингга яшириб нарса олиб кираётган биродар, ўйлаб кўр: агар шуни отанг ё онанг кўриб қолса ёки эртасига қоғози чиқиб қолса, уларнинг дилидан нима ўтади?

Майли, ҳар куни айтган нарсасини олиб бер, демайман. Керак бўлса, ойда бир марта олиб кел. Лекин олиб келганинг ҳаммага етадиган бўлсин. Агар бу гапларни ўқиб, ичингда “менда шароит бошқача” деб ўзингни оқлаяпсанми — майли, давом эт. Лекин эртага фарзандинг бир жойига нарса яшириб, уйга олиб кираётганини кўрсанг, мени тушунасан.

Бир луқма ҳам бўлса, бўлишиб еган оилада муҳаббат бўлади, меҳр бўлади. Шуни кўриб улғайган фарзандлар ҳам эртага бир-бирига нарса улашадиган, оқибатли инсонлар бўлиб етишади.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Отам ва онам: “Бир кун келиб сен ҳам зўр инсон бўласан, яхши ҳаёт кечирасан. Зўр машиналарда юрасан, одамлар сени ҳурмат қилади”, — дер эдилар. Мен эса бу сўзларни қалбимга муҳрлаб қўйгандим. Ҳар сафар йиқилганимда, айнан шу сўзлар менга куч берди, яна туришга мажбур қилди.

Йиллар давомида айтилган ҳар бир сўз, орзу ва умид — энди ҳақиқатга айланди. Муваффақиятга эришиш ортидан келган ишонч натижасини видеода кўришингиз мумкин. Бир нарсани унутманг: аввал муваффақият, кейин ишонч. Унгача эса — бу шунчаки орзу ва умидлар тўпламидир.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Ишонч — ҳаракат қилиб муваффақиятга эришганингдан сўнг келади‼️

Кўчада тенгдошларим ва ўзимдан кичиклар билан суҳбатлашиб қолсам, кўпчилиги бирор ишни бошламоқчи бўлса, уйдагилари “йўқ” деб, рухсат беришмаётганини айтиб нолиб қолишади.

Тўрт йил аввал бу гапни эшитганимда, аниқ ота-онани айблар эдим. Бугун эса — аксинча.

Ҳар бир фарзанд йиллар давомида ўзини турли йўлларда синаб, ота-онаси олдида ўз даражасини намоён қилиб келади. Ота-она эса ҳаётда муваффақиятга эришмаган, ўзини ҳеч бир соҳада синаб кўрмаган фарзандига йиллар давомида пешона териси билан топган пулларини шунчаки бир ишга таваккал қилиб йўқотиб қўйишидан қўрқади. Албатта, бу табиий ҳолат.

Хўш, бундай вазиятда фарзанд қандай қилиб айбдор бўлиши мумкин? Ахир: “Ота-онаси бир иш бошлайман деса, рухсат беришмаяпти-ку!” — деган савол туғилади. Келинг, бу саволга жавобни ўз мисолимда келтириб бераман.

Мен 3-курсгача пул топмаганман. Уриниб ҳам кўрмаганман. Одатда дадамларга “бундай қилайлик, ундай қилайлик” десам, 99% ҳолатда “йўқ” деган жавобни олардим.

3-курс бўлиб, пул топиш масъулиятини ҳис қила бошлаганимдан кейин уйдан пул олиб бир иш бошлай олмаслигимни тушуниб етдим. Шу сабаб ишга киришга, ўзим пул топишга ҳаракат қилдим. Иш топиб, 2–3 жойда ишладим. Ўзим пул топиб йиғишни бошладим. Турли соҳаларда бизнес қилишга уриниб кўрдим. Биринчи икки уринишимда қийналиб топган пулларим шунчаки йўқ бўлиб кетди. Аммо учинчи уриниш — муваффақиятли бўлди.

Қишда, февраль ойида, 3 ойлик даромадимни олиб, уйга — биринчи марта 500$ доллар пул олиб келдим. Кечки овқатдан сўнг, отам ва онамнинг ёнларига ўтириб, “Мана, ўзим ишлаб, ўзимдан ортиб олиб келдим”, дедим.

Шунда уларнинг кўзларида ўзгача нигоҳ — “ишонч” учқунларини кўрдим. Чунки бу пулни улардан олмагандим. Ўзим ишлаб топгандим.

Секин-аста даромадим ортиб борди. Ота-онамда менга бўлган ишонч ҳам шундай кучайиб борди. Аммо ҳаёт тўғри чизиқ эмас — орада кутилмаган хатолар ортидан банкрот бўлдим. Ҳаммаси тугагандек туюлди.

Шундай вазиятда уйдаги барча пулни олишимга тўғри келди. Дадамга дедим:
— Дада, ишга шунча миқдорда пул керак. Рухсат берсангиз, уйдаги ҳамма пулни олиб, ишни қайта бошлайман.

У киши бироз ўйланиб шундай дедилар:
— Ўғлим, мен сенга ишонаман. Сен буни бизга исботлаб бўлдинг. Ишни бошла. Қолагани — Аллоҳга таваккал.

Ишни бошладим. Бир ой ичида уйдан олган пулларимни ортиғи билан жойига қўйдим.

Шунда мен тушундим: ота-онангдан ишонч талаб қилишдан аввал, ишончга сазовор бўлишинг керак экан.

Агар сизга ота-онангиз ишонч билдиришмаётган бўлса — биринчи ўринда ўзингизни айбланг. Ҳозироқ ўрнингиздан туриб ҳаракат қилинг, сизга ишониш мумкинлигини исботланг!

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob

57k 2 883 587

Ўткир Ҳошимов китобларидан бирида шундай гап бор:

— «Менинг ўғлим шунақа уддабуронки, тегирмонга тушса, бутун чиқади!»
— «Меники тегирмонга тушса, бир қоп ун орқалаб чиқади!»

Бу ҳазил туюлиши мумкин, аммо ортида оғир ва дахшатли ҳақиқат яширинган. Афсуски, бу ҳазил ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди.

Энг катта муаммо — уддабуронликни ҳалоллик билан эмас, топадиган пули билан ўлчашимизда!

Бола уйга пул кўтариб келса,
“Ҳалол меҳнат қилиб олиб келдингми?” ёки “Олган одамнинг розилигини олдингми?” деб сўрамаймиз. Пулни оламиз, сейфга соламиз, хурсанд бўламиз, ҳатто фахрланамиз.

Лекин бу пул қаердан келяпти?
— Ҳалол меҳнатданми?
— Ё қимор ўйнашданми?
— Пораданми?
— Ё ҳаром савдоданми?
— Ё ўзганинг ризқини ўғирлаганми?

“Менинг болам уддабурон!” деган ҳар бир ота-она, илтимос, боласининг уддабуронлиги қанча одамга фойда ёки зарар етказганини ўйлаб кўрсин!
Кун келади, бу “уддабурон” болаларимиз ўзининг муваффақияти билан бирга савобини ҳам, гуноҳини ҳам олиб келишади. Савобини олиб келсаку, ютиб кетдиз, афсуски гуноҳини олиб келса, нарги дунё уёқда турсин — бу дунёда бошингизни кўтара олмай қоласиз.

Фарзандини қаердан пул топаётганини сўрамасдан, шунчаки унинг “уддабурон”лигини мақтаб, пешонасидан ўпиб, топган пулини сейфга қўяётган ота-оналар: бу тарбия эмас, бу — нафсибатликдир.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Вақтида қайтган яхшилик…

Бундан бир неча йил олдин бир қариндош акамнинг ишлари бироз орқага кетиб қолган эди. Атрофларидаги кўп танишлар сараланиб, ким ҳақиқий, ким ҳақиқий эмаслиги аён бўлди. Ўша вақтда мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам беришга, илиқ сўзлар билан далда бўлишга ва ёнида туришга ҳаракат қилдим.

Кеча Телеграм орқали у киши менга ёзиб: “Бир маслаҳатлашадиган иш бор, кўришиб олайлик,” дедилар. Уйга кеч борганим учун бугун учрашдик. У киши: “Ука, 5 миллион сўм керак бўлиб қолди,” дедилар. Мен эса: “Ака, кўряпсиз, янги иш бошладик, бор пул ўша ерга сарфланяпти. Агар жуда зарур бўлса, топиб бераман. Акс ҳолда, бошқа жойдан ҳаракат қилиб туринг,” дедим.

Шунда у киши чўнтакларидан 5 миллион сўм чиқариб: “Олиб қўй,” дедилар. Ҳайрон бўлиб: “Бу пул нима учун?” деб сўрадим. У киши жавоб бердилар:
— Ука, ўша вақтда сен қўлингдан келганча ёрдам бердинг. Мен ўшанда ўзимга вада бергандим: ишларим жойига тушса, қўлимдан келганича сенга қайтараман, деб. Кўп бўлмаса ҳам, кўпдай қабул қиласан. Раҳмат, ука, керак пайтда ёнимда туриб бердинг.

Аллоҳнинг ҳикмати бу — кеча янги бошлаган ишимиз учун пул топишим керак деб ўйлаб юргандим. Бу пул муаммони катта қисмини ҳал қилмаган бўлса-да, анча енгиллаштирди.

Дадам доим айтардилар:
“Ўғлим, яхшиликни қилиб кетавер, қайтишини кутма. Вақти-соати келганда, ўша инсон орқали бўлмаса ҳам, Аллоҳ бошқа инсонлар орқали қайтариб беради.”

Кўп ҳолатларда яхшилик қилган одамларимдан пант еймай. Лекин бугунги қариндош акамдек инсонлар — яхшилик қадрини унутадиганлар орасида уни унутмайдиганлар ҳам борлигини эслатиб қўйди.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob


Тасодиф ортидан келган “Малибу”

Кобалт машинам бор эди. Бир куни дўконга кирсам, дўкончи жуда кучли маркетолог экан.
— Ака, мошинагизга Малибунинг рули, бари, қопламаларини ўрнатинг. Чехолниям тоза қора кожадан қўямиз. Малибуда ўтиргандек ҳис қиласиз, — деди.

Мен кулиб:
— Ака, мингта малибунинг қисмларини қўйганингиз билан бу барибир Малибу бўлиб қолмайди-ку, — дедим.

Дўкончи:
— Ака, бугун Кобалтда юрсангиз ҳам, ичи Малибу бўлади. Ҳар куни рулига қараб, малибу олиш орзунгиз эсингизга тушади. У сизга илҳом беради, ҳаракатга ундайди. Ва вақти келиб, Аллоҳ хоҳласа, ўша Малибуни ҳам оласиз.

Кулиб картамга қарасам,
4 миллион сўм бор экан. “Беринг, майли,” дедим. Шунда рулидан тортиб салфеткагача Малибуга ўхшатиб тўла жиҳозладим.

Аллоҳнинг фазли билан, ҳар гал машинамга ўтирганимда Малибу ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолдим. “Бир кун келиб албатта оламан,” деб ўзимга ваъда берардим.

Орадан бир йил ўтиб, картамда малибуга етадиган пул йиғилди. Кобалтни сотиб, ҳақиқий Малибу олдим. Ҳозир Малибуда ўтириб, ўша кунларимни эсладим.

Ниятни яхши қилинг. Бугун катта мақсад қўйсангиз-да, уни қандай амалга оширишни билмаслигиз мумкин. Аммо ният пок бўлса, вақт ўтиб, ғоя ҳам, имконият ҳам, ҳаракат ҳам ўзи келади.

Фарзандингиз “катта бўлсам, сизга катта, қиммат нарсалар олиб бераман” деса, бизга йўл бўлсин деманг — “Иншааллоҳ!” деб қўйинг. Чунки қалбдаги ният — тақдирга йўл очувчи калитдир.

Қадамларингиз кичик бўлса ҳам, мақсадингиз катта бўлсин. Бир куни кеча орзу қилган жойингизда ўтирганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob

84.1k 14 1.9k 1.3k

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Она ўзини болаларига илк таом сифатида таклиф қилди…

Видеода қирқоёқ онаси ўз танасини фарзандларига овқат қилиб беради. Бу табиатда камдан-кам учрайдиган ҳодиса — матрифагия деб аталади.

Бу нима дегани?
Она ўз фарзандларининг омон қолиши учун ўзини қурбон қилиб, ўзи йўқ бўлиб, болаларининг ҳаётини таъминлайди.

Табиатда бу бир неча дақиқа давом этади.
Бизда эса — бир умр.

Қирқоёқчалардан ягона фарқимиз шундаки, улар онасини бир неча дақиқада еб битиради, биз эса оналаримизни йиллар давомида секин-асталик билан “еб битирамиз” …

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

Показано 20 последних публикаций.
OSZAR »