YURIST MASLAHATI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#Кадровик
Меҳнат таътили пули қачон тўланиши керак?


Меҳнат кодексининг 233-моддасига аосан Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Кечикса компенсация тўланадими?

Албатта тўланиши керак. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Бу олий ҳақиқатлар ва меҳр-муҳаббат куни — инсоф ва покликни яна бир бор эслаймиз. Аллоҳ таоло сизнинг қалбингизга нозиклик, ҳаётингизга барокат, барча яхшиликларингизни амалга оширишда ёрдам берсин. Оилангизга тинчлик, бахт-саодат ва осойишталик ҳар доим ҳамроҳ бўлсин!


⚡️ Кредит-ахборот таҳлилий маркази” томонидан янги, хавфсизликка қаратилган хизмат жорий қилинди.

Унга кўра 2025 йил 6 июндан бошлаб энди сиз шахсан истамасангиз – ҳеч қандай банк, ҳеч қандай МҚК сизнинг номингизга кредит бера олмайди.

Қандай қилиб? Сиз оддий электрон ариза орқали ўзингизни “кредит тақиқланганлар рўйхати”га киритасиз. Шу билан – номингизга кредит расмийлаштириш автоматик равишда блокланади.

Хизмат мутлақо бепул
portal.infokredit.uz/login ҳавола орқали амалга оширилади

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Бизнес_солиқ
Украинада уруш бўлаётганлигини Солиқ қўмитаси 2024 йил декабрда билдими? Иқтисодий судлар солиқ органи аризаларига асосан тадбиркорларга млнлаб жарима қўллаган❗️

Нега уруш бошланган 2022 йилдан бошлаб судга ариза киритиш тўхтатилмади?

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонуннинг 11/1-моддасига кўра, енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

2024 йил декабрда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари хат чиқариб, Украинада енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганлигини тан олибди. Раҳмат шу кишига.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Бош бугалтерни ишдан бўшатиш масаласи

Яқинда бизга бир тажрибали бош бухгалтер қизиқарли вазият билан мурожаат қилди. У бир ташкилотда ишлаган, аммо янги раҳбар келгач, мажбуран ишдан чиқарилган.

Ҳикоя шундай, ушбу опа ўзининг аризасини олдиндан эмас, балки 14 кун олдин берган. Яъни, янги раҳбар унинг аризасига таянадиган буйруқни айни шу муддатда чиқарган. Улар буни қонунга мувофиқ деб ҳисоблашган.

Бироқ, Меҳнат кодексида бош бухгалтер каби махсус ходимлар учун ишдан чиқиш ҳақида 14 кун эмас, 1 ой олдин ёзма огоҳлантириш талаб қилинган. Бу дегани — бош бухгалтерлар учун огоҳлантириш муддати умумий ходимларникидан фарқ қилади. Иш берувчи эса бундай муҳим тафсилотни билиб ҳам ишга тиклаш учун асос бўладиган хатоликка йўл қўйган. Натижада, бу бош бухгалтернинг суд орқали ишга қайтиши учун кучли ҳуқуқий асос пайдо бўлди.

Шу боис, агар сизнинг ёки яқинларингизнинг ишдан бўшатилишида шу каби ҳолат юз берса, Меҳнат кодексининг аниқ моддаларини яхшилаб ўрганинг ва ҳуқуқий ёрдам олишни унутманг.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кадастр ходими 150 минг доллар, «Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармаси ходими эса 73 минг доллар олаётганда қўлга олинди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Яйловлар ерларини тўғридан тўғри ижарага бериш масаласини жуда кўп ёздик. Яна бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман.

Ветеринария қўмитасининг ҳудудий бошқармалари орқали тўғридан тўғри шартномалар берилаётгани ҳақида ёзган эдик. Бироқ бу Президентнинг 30.01.2025 йилдаги ПФ-15-сонли "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига зид ҳисобланади. Фармонда яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкинлиги аниқ равшан ёзилган.

Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир (ФК 116-м) Яъни фармонда белгилаб қўйилган ратибда Республика комиссиясининг қарори бўлмай тузилган шартномалар ўз ўзидан ҳақийқий ҳисобланмайди.

Мазкур масала Республика масаласида кўриладиган жиддий масалалардан бири деб ўйлайман.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ДХХ: Ҳудудларда ер майдонларини жами 500 минг АҚШ долларидан ортиқ маблаққа ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланди,

👉 @yuristlar_maslahati 👈


#Суд_амалиёти
Мулкини гаровга қўйган шахс бошқа мулки билан жавобгар бўлмайди агар у асосий қарздор бўлмаса.

Қизиқ суд амалиёти билан бўлишмоқчиман. Бизга мурожаат қилган тадбиркор ўз мулкини бошқа тадбиркорнинг кредит мажбуриятини кафолати сифатида ГАРОВГА қўяди. Бироқ, асосий қарздор ҳисобланган тадбиркор қарздорликни вақтида ёпа олмайди ва банкнинг талаби асосида суд ундирувни гаровдаги мулкка қаратади.

Масаланинг қизиқ томони МИБда бўлади. Ижро варақасини олган МИБ ходими мулки гаровда бўлган бизнинг ҳимоямиздаги тадбиркорнинг бошқа мол мулкини ва ҳисоб рақамидаги пул маблағларини ҳатлаш тўғрисида қарор чиқарган. Ва бу ерда хатоликка йўл қўйган.

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли қарори 25-бандида ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмигамувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб бериши белгиланган.

ФКнинг 281-моддаси еттинчи қисмига кўра, агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.

Бироқ, кредиторнинг асосий шартнома бўйича қарздор бўлмаган гаровга берувчига талаби гаров нарсасининг сотилишидан тушган сумма билан чегараланади деб кўрсатилган.

Яъни МИБ ходимининг мазкур қарори қонун талабларига зид бўлган. Шу сабали суд ишни тадбиркор фойдасига ҳал қилиб. МИБнинг мазкур талабини бекор қилишни лозим топди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Smartbankda onlayn hisob raqam oching va 3 oy davomida bepul xizmatlardan foydalaning!

✔️ Endilikda Smartbankda biznesingiz uchun masofadan hisob raqam oching va 3 oy davomida xizmatlarimizdan bepul foydalanish imkoniyatiga ega bo‘ling!

Nega aynan Smartbank❓

👍 Bankka borish shart emas, barcha jarayonlar to‘liq onlayn;
👍 Qulay komissiya va tariflar;

🕒 Vaqtni tejang, moliyaviy boshqaruvni soddalashtiring — hoziroq Smartbank mijoziga aylaning!

🔗 Xizmatlarimiz haqida batafsil ma'lumotni saytimiz orqali olishingiz mumkin.

Instagram | Telegram | Facebook | Veb-sayt


Алимент масаласида яна бир муҳим жиҳат

Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.
(алимент, ахлоқ тузатиш ишларига ажратма ва ҳ.к).

(Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун, 65-модда)

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
❗️ Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 6 июнь, жума — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Демак, бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.


Фермерларнинг кредит тўловларини тўлаш кечиктирилди

Тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилинган буғдой биржа савдоларига ойма-ой график асосида қўйилишини инобатга олиб:

👉 2024 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 сентябрга қадар;

👉 2025 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2026 йил 1 апрелга қадар узайтирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2025 йилдаги 345-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


7554303.pdf
2.4Mb
2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

#Янги_ҳужжат


#Суд_амалиёти
Маъмурий судларда муддат масаласини тиклаш қийин. Лекин баъзи ҳолатлар бундан мустасно.

Амалиётимизда шуни кузатдикки, бир қанча фуқаролар айнан муддат масаласи сабабли аризаси қаноатлантирилмай, адолатга нисбатан ишончи сўнган ҳолда қолган. Уларнинг баъзилари суд эшигидан қайтган, баъзилари эса умуман судга етиб бормай, тақдирга тан берган.

Шу билан бирга, амалда шундай вазиятлар ҳам учрайдики, даъвогар 2–3 йил ўтгач мурожаат қилса ҳам, суд унинг даъво муддатини ўтказиб юборган деб топмайди. Бундай ҳолатлар, одатда, суд томонидан қуйидагича асосланади:

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 186-моддасига асосан, маъмурий органнинг ёки мансабдор шахснинг қарори, ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) устидан шикоят, фуқаро ўз ҳуқуқи, эркинлиги ёки қонуний манфаати бузилганини билган пайтдан эътиборан 6 ой ичида судга берилган бўлиши шарт.

Бироқ, амалда барча фуқаролар ўз ҳуқуқи бузилганини дарҳол билиб ета олмайди. Ҳақиқатга эришиш фақат вақт ўтиши билан, аниқ бир ҳужжат ёки ҳолат орқали ошкор бўлиши мумкин.

Бунга амалий мисол сифатида ер участкасининг кадастр ҳужжатлари бўйича келиб чиққан низони ҳавола қиламан. У ҳолда суд шундай хулосага келди:

Суд аризачи томонидан судга мурожаат қилиш учун белгиланган муддатга риоя қилганлик ҳолатини муҳокама қилар экан, ушбу низоли қарор аризачининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган такдирда ҳам қарор юзасидан судга мурожаат қилишнинг қонунчиликда белгиланган муддати ўтиб кетганлиги, яъни Зангиота туман ҳокимининг низоли қарори 2019 йил 15 майда қабул қилинганлиги, бироқ Сергели туман прокурори томонидан 202Х йил 10 август кунги 2256454861023-23-сонли айблов хулосасида туман ҳокимининг 201Х йил 15 майдаги 2697-сонли қарорини чиқарилишига бошқа одамларга тегишли бўлган манзил учун такроран марҳума А.Хадиевага 1550421541:04:124401-сонли кадастр ҳужжатларни шаклантириб берганлиги, бугунги кунда мазкур жиноят иши судда кўрилаётганлигини инобатга олиб, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, тиклашни лозим топади.


Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Moliyaviy-bar_arorlik-shar_i.pdf
8.3Mb
Марказий банк 2024 йил учун Молиявий барқарорлик тўғрисидаги шарҳни эълон қилди

Ушбу шарҳда мамлакатдаги молиявий муҳит, иқтисодий ўсишга бўлган кутилмалар, эҳтимолий хавфлар ва хатарлар, шунингдек, кўчмас мулк ва автомобиль бозоридаги динамик ўзгаришлар бўйича асосли таҳлиллар келтирилган. Ҳужжат орқали молиявий барқарорликка таъсир этувчи асосий омиллар ва уларнинг натижалари юзасидан муҳим маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Иш таклиф қилган ҳаммага ишонаверманг!

Сўнгги вақтларда Европа (Англия, Германия) давлатларига иш таклифи билан боғлиқ мурожаатлар кўпайди. Кўп ҳолларда фуқаролар иш ва визани ваъда қилган номаълум шахслар сўровига кўра пластик карта орқали катта пул ўтказмоқда. Кейинчалик улар алданганини англаб ёки уларнинг фаолиятини ўрганиш билан боғлиқ масалада бизга мурожаат қилишмоқда. Чет элдан иш таклиф қилаётган ҳаммага ҳам ишонманг.

Юқорида мурожаатчи 246 млнга алданганини айтмоқда

👉 @yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Меҳнат таътили даврида ойлик ошса, қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Амалдаги тартибга кўра, ҳа – қайта ҳисобланиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарорига илова қилинган низомга биноан, ходим меҳнат таътилида бўлган даврида тариф ставкалари ёки лавозим маошлари оширилган бўлса, таътил пули қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда амалга оширилади, иш ҳақи оширилган санадан бошлаб таътил тугаган кунигача бўлган иш кунлари сонига мутаносиб тарзда ўртача иш ҳақи қайта ҳисобланади. Яъни фақат ойлик ошган кундан кейинги таътил кунлари янгиланган ставка бўйича ҳисобга олинади.

Масалан, агар бир ходим 1 июлдан таътилга чиққан бўлиб, 5 июлдан бошлаб ташкилотда ойликлар оширилган бўлса, 1–4 июль кунлари эски тариф бўйича, 5 июлдан бошлаб эса янги тариф бўйича таътил пули ҳисобланади.

Бу қоидага кўра ходимлар, ҳатто таътил вақтида бўлишса ҳам, ойликдаги ўсишдан фойда олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Суд_амалиёти
Агар шахс номига ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса-да, у расмий давлат рўйхатидан (кадастр ҳужжатлари) ўтмаган бўлса, ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлса ҳам, у шахснинг мулкий ҳуқуқини автоматик равишда таъминламайди.

Яъни, ерга бўлган ҳуқуқ фақат қарор билан эмас, балки унинг расмий рўйхатдан ўтиши — давлат кадастрига киритилиши билан мустаҳкамланади - суд қароридан

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

20 last posts shown.
OSZAR »