Kun.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998781137733

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тошкентдаги давлат мактабида пулли синф очилди. Мактаб директори бу янгилик эмаслигини айтди

Мирзо Улуғбек туманидаги 50-мактабда янги очиладиган тўртта 1-синфнинг биттаси пулли қилинмоқда, айрим ота-оналар бундан норози. Мактаб директорига кўра, бундай синф ўтган йили ҳам очилган бўлиб, бунда ўқувчиларга 3 маҳал овқат берилади ва кечгача қўшимча машғулотлар ўтилади. Ойлик тўлов – 2,8 млн сўм. Бутун бошли синфни тижорий шаклда ташкил этиш қонунчиликда йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/63631394

Kun.uz расмий канали


Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди

Исроилнинг молия ва миллий хавфсизлик вазирлари Ғарбий соҳилдаги Фаластин аҳолисига нисбатан такрорий зўравонликка ундовчи ҳаракатлари учун Британия санкциясига учради. Расмий Лондонга кўра, инглизлар оммавий тарзда ҳам, ёпиқ эшиклар ортида ҳам Исроилдан босқинчиликни ва кўчкиндиларнинг зўравонликларини тўхтатишни талаб қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/07370524

Kun.uz расмий канали


🔥Бунақаси камдан кам бўлади

⚡️Янги уйлар бозоридаги актуал нархлар ва таклифларни ўтказиб юборманг!

👉 Уйларни кўриш

Реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Монополия бўлиши эҳтимоли бор" - мутахассис фармацевтика соҳаси ҳақида

Ўзбекистонда дори нархларининг қиммат эканига таъсир қилувчи омиллар бир нечта. Шулардан бири импорт бозори тор доира қўлида қолгани билан боғлиқ. Ҳам божхона, ҳам фармацевтикадан бохабар мутахассис Элдор Аъзамовнинг айтишича, мамлакатда дори импортёрлари ва дистрибюторлари бир-бири билан келишади ва улардан бошқа ҳеч ким маҳсулотни мамлакатга олиб кира олмайди. Аъзамов бу дори нархини баланд ушлаб туриш учун сунъий тўсиқ бўлиб хизмат қилишини билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди

Beeline'нинг 10 дан ортиқ тариф режаларида ойлик абонент тўлови учун ҳисобда маблағ етарли бўлмаганда, автоматик равишда кунлик абонент тўлови ечилади. Абонент буни рад эта олмайди. Агар ҳисобда 1900 сўм бўлса, 2000 сўм кунлик тўлов ечилиши натижасида ҳисоб минусга кириб (–100 сўм), рақам блокланади, яъни кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олинади. Рақобат қўмитаси бунга чек қўйишни буюрди.

👉 https://kun.uz/kr/67245652

Kun.uz расмий канали


Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда

Ҳолат Кўкдала туманидаги 35-мактабда бўлган. Она тили ва адабиёт ўқитувчиси 11-синф ўқувчиларига шу фандан ўтган имтиҳон жавобларини 5 минг сўмга сотишга уринган. Бу ҳақда синфхонада бўлган ўқувчилардан бири хабар берди.

👉 https://kun.uz/kr/21032344

Kun.uz расмий канали


Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди

Россия Қуролли кучлари Харкивнинг иккита туманига 17 та Shahed дронлари билан зарбалар берди – дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди, деб хабар қилди мэр.

👉 https://kun.uz/kr/60621222

Kun.uz расмий канали


🔥CHERY Tiggo 7 Pro - 3 йилгача фоизсиз муддатли тўлов билан!

Замонавий, ишончли ва қулай кроссоверни ҳозироқ харид қилинг:

🔹36 ойгача бўлган муддатли тўлов;
🔹 Муддат бошланғич тўловга боғлиқ (30-60%);
🔹Йиллик ставка - 0%.

Батафсил маълумот учун телефон:
+998555000655

Реклама


“Ўзбекистонни доно ва билимли етакчи бошқармоқда” - Словакия бош вазири Роберт Фицо

Кеча “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон ва Қатар миллий терма жамоалари футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш ўйинида майдонга тушди.

Расмий тадбирлар кўп бўлишига қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев учрашувни стадионга келиб томоша қилди. Давлат раҳбарига Болгария президенти Румен Радев, Словакия бош вазири Роберт Фицо ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар ҳамроҳлик қилди.

👉 https://kun.uz/kr/24438061

Kun.uz расмий канали


Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?

Бир пайтлар СССР таркибига кирган 7 та давлат: Арманистон, Беларус, Грузия, Озарбойжон, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида ҳозир ҳам Россиянинг ҳарбий базалари мавжуд. Улардан бир қанчаси икки томонлама ҳамкорлик алоқалари натижасида, қолганлари эса сунъий равишда яратилган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

Тошкентда икки тадбиркор ўртасидаги ҳамкорлик келишмовчиликка айланди, улардан бири 300 минг долларни қайтаришни истамай, шеригидан қутулишга қарор қилди.10 июн куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур иш юзасидан ҳукм ўқилди. Kun.uz мухбири суддан репортаж тайёрлади.

👉 https://kun.uz/kr/77099963

Kun.uz расмий канали


Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ

Мутахассис беморга ўзбошимчалик билан бактерия ва вирусга қарши препаратларни бериш керак эмаслигидан огоҳлантириб, агар болада клиник белгилар пайдо бўлиб, улар оғирроқ кечаётган бўлса, тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш ва специфик даволаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқлигини билдирган.

👉 https://kun.uz/kr/54162058

Kun.uz расмий канали


ЖЧ саралаши. Фаластин аламли тарзда қолиб кетди, Саудия плей-оффда ўйнайди

Саудия Арабистони ўз уйида Австралияга ютқазди ва мундиалга тўғридан тўғри йўлланма ололмади, Эрон охирги турда ғалаба қозониб, биринчи ўринга қайтди.

👉 https://kun.uz/kr/31885851

Kun.uz расмий канали


TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан

Stellar Residence биринчи навбатдаги хонадонлар сотувларини давом эттиради.

👉 https://kun.uz/kr/08614287

Реклама


Россияда мактабга қабул қилинмаган 300 минг мигрант болалари борлиги маълум қилинди

РФ таълим муассасаларига қабулни назорат қилувчи янги қонун кучга кирганидан кейин, мамлакатга келган мигрантларнинг фарзандларини фақат 4 фоизи мактабларга қабул қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/91302468

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси мундиалга чиққанини ўз мухлислари қаршисида йирик ҳисобли ғалаба билан нишонлади. БАА билан ўйинда мундиал йўлланмасини нақд қилган Темур Кападзе шогирдлари Жаҳон чемпионати саралаши доирасида гуруҳнинг сўнгги ўйинини Қатарга қарши Тошкентда ўтказди.

Kun.uz расмий канали


Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи

Ўзбекистон учун тарихий ўйинда Азиз Турғунбоев супер гол урди, маэстро Искандеров ўйинни буткул ўзгартириб, иккита голли узатма берди, Игор Сергеев захирадан тушиб тўпга биринчи тегишидаёқ гол урди.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев тарихий ўйин лавҳаларини кадрга муҳрлади. Фоторепортажни кўринг ва завқланинг.

📸👉 https://kun.uz/kr/95253842

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди

Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец ўзининг BYDʼсини миллий жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга совға қилди.

👉 https://kun.uz/kr/35782714

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Ўзбекистонда Коксаки вируси тарқалаётгани рад этилди, Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди, депутатлар 3 ойдан ортиқ чет элда бўлган фуқароларни мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказишни таклиф қилди, Болгария билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид декларация имзоланди — ўтган кун давомида Kun.uzʼда ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/95090219

Kun.uz расмий канали


Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди

РФ ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўпол муомалалар кузатилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги бундай хабарлар ташвиш уйғотаётганини билдириб, Россиянинг тегишли идораларини ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди.

👉 https://kun.uz/kr/77558509

Kun.uz расмий канали

20 last posts shown.
OSZAR »