#Расмли_тажвид
📁 Қуръони каримни китоб ҳолига келиш босқичлари2️⃣
Олдин турли буюмларга ёзиб олинган оятлар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида саҳифаларда жамланди.💬 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида
яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмади.
• У зотнинг вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг
қалбида ва ёзган нарсаларида қолди.
• Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида турли жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган
қорилар шаҳид бўлаётгани сабабли Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш эҳтиёжи пайдо бўлди.
• Халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳу
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бошчилик қорилар гуруҳига
Қуръонни жамлашни буюрдилар.
• Кимни қўлида
ёзилган Қуръон бўлса ва Пайғамбаримиз ҳузурларида ёзилганига
иккита гувоҳи бўлса, гувоҳларни текшириб, бир йилдан ортиқ вақт давомида
кийик терисидан ишланган саҳифаларга Қуръон ёзиб жамланди.
• Саҳифалар
“Мусҳаф” деб номланди.
• Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик даври:🔽ҳижрий 11 йил 13 рабиъул аввалдан 13 йил 21 жумодул охиргача;
🔽милодий 632 йил 7 июндан 634 йил 21 августгача.
Аввалгилари: •
1 •
2 •
3 • ...
📱
t.me/jahongirmuqriyАт-Тартил иловаси:📥📱
Google Play 📱
App StoreБот: 👉
t.me/jahongirmuqriy_bot📱
youtube.com/@jahongirmuqriy📱
instagram.com/jahongirmuqriy📱
facebook.com/jahongirmuqriy