QALAM EDUCATION


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ :
Ўқиш, Ёдлаш.(Тасхих,Хифз)
🧕 CEFR сертификатига тайёрлов.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёл шундай хилқатки..
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Bintu Sodiq

@arabtili_Quron_darslari


Бу одатлар иймонингизни ўлдиради:

1.Намозларни кечиктириш
2.Ҳаром нарсалар тинглаш ва кўриш (мусиқа ҳаром)
3.Бир неча соатлар давоммида «сcролл» қилиш
4.Ғийбат ва туҳмат
5.Яширин гуноҳлар
6.Зикрни унутиш
7.Қуръанга нисбатан совуқлик
8.Аллаҳдан узоқлашганлар билан суҳбат қилиш
9.Шукр қилиш ўрнига нолийвериш
10.Кибрлилик


1.«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан:
«Қайси амал Аллоҳга энг маҳбуброқдир?» — деб сўрадим.
У зот айтдилар:
«Ўз вақтида ўқилган намоз.»
Имом Бухорий ва Муслим ривояти

2.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Умматимда шундай кишилар бўлади-ки, улар зинони, ипак кийишни, спиртли ичимликларни ва мусиқа асбобларини ҳалол деб биладилар…»
Имом Бухорий
3.«Икки неъмат бор, уларнинг қадри кўпчилик томонидан билинмайди: саломатлик ва бўш вақт.»
Имом Бухорий ривояти

Ибн Қаййим ал-Жаwзийя:
«Вақтни йўқотиш – ҳаётни йўқотишдир. Беҳуда вақт иймонни заиф қилади, қалбни сўндуради.»

4.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ғийбат нима эканлигини биласизларми?»
Саҳобалар дедилар: «Аллоҳ ва Унинг Расули яхшироқ биладилар.»
У зот айтдилар:
«Биродарингни ўзи ёқтирмайдиган нарсалар билан эслашинг – бу ғийбатдир.»
Саҳобалар: «Агар ўша нарса у кишида бўлса-чи?»
У зот: «Агар айтаётганинг унда бўлса — ғийбат бўлади. Агар унда бўлмаса — туҳматдир.»
Имом Муслим ривояти

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшилик гапирсин ёки сукут сақласин.»
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

5.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Албатта, мен сизлар учун энг кўп қўрқадиган нарса — бу яширин ширкдир.»
Саҳобалар сўрадилар: «Яширин ширк нима, эй Аллоҳнинг Расули?»
У зот айтдилар:
«Бу — одам ибодатини бошқа одамлар учун чиройли кўрсатишидир.»
Имом Аҳмад

6.Расулуллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«У киши мисолига ўхшайди: Ўлик ва тирик киши мисоли. Аллоҳни эслайдиган тирик, эсламайдиган эса ўлик кабидир.»
Бухорий ва Муслим

7.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Қуръонсиз қалб — бу хароба уй кабидир.»
Тирмизий

«Сизларнинг энг афзалингиз — Қуръонни ўрганган ва бошқаларга ўргатгандир.»
Бухорий

@arabtili_Quron_darslari


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал марҳум хотинини (Абдуллоҳнинг онаси) зикр қилди (эслати) ва деди:

“Биз 20 йил бирга яшадик ва ҳеч қачон бир сўз бўйича ҳам келишмовчилик қилмадик.”

@arabtili_Quron_darslari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буюкларнинг ОНАлари қандай бўлишган?
"Қориялар гулшани" дастури Нодира Эркинжонова


@arabtili_Quron_darslari


Фарзанд тарбиясидаги энг муҳим 3⃣ омил

Фарзанд тарбияси мураккаб кўринади, лекин аслида энг асосий 3 таянчни унутмасак, кўп нарса ўз-ўзидан изига тушади:

1⃣ Меҳр – Меҳрсиз тарбия томирсиз дарахт кабидир. Фарзандимизни шартсиз яхши кўрайлик. Қаттиқ сўз ҳам айтиш керак бўлса, уни меҳр билан айтиш, қўллаб-қувватлашни унутмаслик лозим.

2⃣ Ўрнак бўлиш, болалар гапимиздан кўра ишимизга қарайди. Ўзимиз ҳалол, адолатли, покиза бўлсак, фарзандимиз ҳам шундай бўлишни ўрганади.

3⃣ Доимий мулоқот, Суҳбат. Эшитиш. Тушуниш. Фарзанд билан очиқ гаплаша олиш уни ёлғизликдан, ташқи зарарли таъсирлардан асрайди.

🌱 Меҳр, ўрнак ва мулоқот мана шулар фарзанд тарбиясининг устунлари!

@arabtili_Quron_darslari


🫀Аёллар орасида энг яхшиси.

Ибн Ражаб ал-Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Аёлларнинг энг яхшиси мулойим, нозик, покиза, тақводор, қийин пайтларда эрига ёрдам берадиган ва эрига қарши қийин пайтларда ҳисса қўшмайдигандир”.

“Латаиф ал-Маарий” (1/164).

@arabtili_Quron_darslari

993 0 22 3 19

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ГУНОҲ инсонни Қуръондан узоқлаштиради |Қориялар гулшани | Нилуфар Улуғбек қизи

@arabtili_Quron_darslari

1k 0 36 9 18

🕊 Хомиладор аёлнинг савоблари ҳақида биласизми?

Ислом дини хомиладор аёлнинг мақомини жуда юқори қадрлайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг изни билан янги ҳаётни дунёга келтиришга сабабчи бўлади.

Қуръон ва ҳадисларда хомиладор аёлнинг сабрини, кўрган машаққатларини Аллоҳ таоло катта ажрлар билан мукофотлашини айтган.

Туғруқдаги оғриқлар гуноҳларига каффорат бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

“Аёл ҳомиладор бўлиб, боласи туғилгунга қадар ва у туфайли кўрадиган ҳар бир оғриқ, ҳар бир қийинчилик, гуноҳларига каффорат бўлади.”
(Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)

Шу боис, ҳомиладор аёлларимиз ўзларини чарчадим, қийналдим деб тушкунликка тушиасин ҳар нафасида улкан савоблар ёзилаётганини унутманг. Сизнинг сабрингиз ва меҳрингиз Аллоҳ наздида беҳад улуғдир.

Аллоҳ барчамизга солиҳ, саломат фарзандлар бериб, уларни тарбиясида сабрли бўлишни насиб қилсин!

@arabtili_Quron_darslari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ишнинг давомли бўлишига ёрдам берадиган амаллар

Bintu Sodiq

@arabtili_Quron_darslari


Исроф баракани ўлдирувчи иллат

Бугунги кунда кўпларимиз ўзимиз сезмаган ҳолда исрофгарчиликка берилиб кетамиз. Масалан, овқатни ортиқча қилиб ташлаш, кераксиз кийимларга пул сочиш, ҳаттоки қиммат гаджетларни фақат кўрсатиш учун олиш — буларнинг барчаси исрофдан бошқа нарса эмас.

Исроф нафақат мол-мулкимизни, балки ҳаётимиздаги баракани ҳам ўлдиради.
🔸 Қашшоқликка етаклайди
🔸 Қалбимиздаги шукр ҳиссини ўчиради
🔸 Атроф-муҳитга зарар келтиради
🔸 Иймонимизга путур етказади

Ҳар биримиз ўзимиздан сўраб кўрайлик
➡️ “Бу нарсани ростдан ҳам кераклиги учун олаяпманми?”
➡️ “Овқатни ортиқча қилиб исроф қилмаяпманми?”
➡️ “Вақтимни бекорчи нарсаларга сарфламаяпманми?”

Зеро, ҳақиқий мусулмон одам ҳар бир неъматнинг қадрига етади ва уни қадрлаб сарфлайди.


🤲 Аллоҳ барчамизни исрофгарчилик иллатидан асрасин ва ҳаётимизга барака ато этсин.

@arabtili_Quron_darslari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кесатиб гапириш гуноҳми?

@arabtili_Quron_darslari


Hurmatli tolibalar,xozir 5 ,6 daqiqada boshqattan ochamiz, internetda muammo boʻlyapti


Hurmatli tolibalar,bugungi 13.30 dagi darsimizni 21.00 ga koʻchiramiz,buguncha , inshaalloh.
Hammani darsda kutamiz.
Dars shu kanalda boʻladi,hech qanday alohida guruhda qoʻshiling shart emas.


Ҳалол луқма – ҳалол ҳаётнинг калити

Бугун бозорларда, кафеларда, кўчаларда турли хил овқатлар, ичимликлар сотилади. Лекин ҳар бир таомнинг асл манбасини, унинг қандай тайёрланганини ўйлаяпмизми?

Ҳалол ризқ – нафақат қорнимиз тўлиши, балки қалбимиз покланиши учун ҳам керак.


Чунки ҳаром луқма танамизга кирса:
👉 дуоларимиз қабул бўлмайди
👉 қалбимиз қотади
👉 болаларимиз тарбиясига ҳам салбий таъсир қилади

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
“Ҳалол очлик, ҳаром тўқликдан яхшидир.”

Шу боис:
✅ овқатланаётганда маҳсулот қаердан келганини ўрганинг
✅ тайёрланиш усулига қизиқинг
✅ ортиқча исрофгарчиликдан сақланинг

@arabtili_Quron_darslari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қандай қилиб қалбни пок сақлаш мумкин

@arabtili_Quron_darslari


Сиз ҳам жаннатга муштоқмисиз?
Унда солиҳ амалларга шошилинг!

“Жаннат аҳли ва жаннат амаллари” китобидан.

@arabtili_Quron_darslari


📌 Диққатни жамлай олмаслик — замонавий муаммолардан бири.
Уни тиклаш учун оддий, аммо самарали амаллар:

1⃣ Иш бошлашдан олдин телефонни четга қўйиш, чалғитувчи манбаларни йўқотиш.

2⃣ Сокин товуш – Курьон ёки жимликда ишлаш – онгга тозалик керак.

3⃣ Помодоро усули (25 дақиқа иш, 5 дақиқа дам) – диққатни ушлаб туради.

4⃣ Ишдан олдин ёзиб чиқиш – бошингиздаги ортиқча фикрлар ёзилганда хотиржамлик пайдо бўлади.

5⃣ Зикр ва ибодат – қалб сокин бўлса, онг аниқлик топади.
6⃣ Совуқ сувда юз ювиш – ҳушёрликни оширади.

7⃣ Етарлича уйқу – чарчаган онг эътиборни ушлай олмайди.

@arabtili_Quron_darslari



18 last posts shown.
OSZAR »