❗️
Йўл қоидабузарлиги учун “хат” бир ойда келмаса — бекор қилиниши мумкин!Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган янги қонун лойиҳасига кўра,
йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фото ва видео орқали расмийлаштирилган жарималар бир ойдан кеч юборилса, улар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга кўра:
➖ Қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб
1 ой ичида маъмурий жазо қўлланиши шарт;
➖ Агар қарор устидан шикоят берилган бўлса, жазо
1 йил ичида қўлланилиши лозим;
➖ Шунингдек,
йўл чизиғини босиш каби айрим ҳолатлар фото-видео мосламалар орқали қайд этилмаслиги мумкин.
Лойиҳа ҳозирча биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун қабул қилинса, фуқаролар жарималар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлади ва кеч юборилган қарорлар бекор қилиниши мумкин.
👉🏽 @SuratdagiHaqiqat -
Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.