Munajjimlar bashorati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Esoterics


♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Esoterics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қурбон Ҳайити муборак бўлсин Синфдошларим!


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"БАЙРАМ МУБОРАК"

Насиб қилмай, арафа оши,
Милтиллайди кўзларда ёши,
Юрибдида айланиб, боши,
Мусофирим Ҳайит, айём муборак!

Сафларинингиз бўлмайди бутун,
Эртан дея яшайсиз бугун,
Юзингиздан кетмасин гулгун.
Мусофирим, Ҳайит айём муборак!

Арафани оши,  бўлачакча,
Онам ёпган, шириндир кулча,
Юракгида санчиқ, зирапча,
Мусофирим, Ҳайит айём муборак!

Рисқи ҳалол, ниятлари пок,
Сабирдан ёқа, бардошида чок,
Йиғлаб кулади, баъзида гох гох,
Мусофирим, Ҳайит айём муборак!

Мусофирим бўлинг, омон соғ,
Кўкси қалқон, юраклари тоқ,
Вақт соатни, куратлар муштоқ,
Мусофирим, Ҳайит айём муборак!

Насиб қилмай, арафа оши,
Яноғи нам, кўзларда ёши,
Шукур айтар, метин бардоши,
Мусофирим, Ҳайит айём муборак!

Яқинларга Улашинг.. 🌸


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўзгаларга қайси масалада бўлмасин, ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бу катта жанжал билан тугаши мумкин. Ҳар бир ишни қалб амрига қулоқ тутган ҳолда адо этинг. Бугун бошқалар маслаҳати сизга ёрдам бера олмайди. Куннинг иккинчи ярмида уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Юлдузлар бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини ҳам қистириб ўтишган.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 июн куни нимаики ишга қўл урманг, ўзингиздаги бор истеъдодни намойиш эта олсангиз, омад сиз томонда бўлади. Ҳар бир ҳаракатингизни олдиндан пухта режалаштиринг, муваффақиятлар қатъийлик талаб этади. Муҳаббатда жиддий бўлинг. Оиласизлар танлагани билан бугун учрашиши ва ҳаётдан биргаликда завқ олишлари кутилади. Саломатликни эҳтиётланг. Бош оғриғи кечқурун пича безовта қилиб ўтиши мумкин. Дарвоқе, кун давомида ғийбатчи ва кўнгли қоралардан нарироқ юринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 июн куни иш бажаришда ўзингиздан ёши улуғ, тажрибаси каттароқ одамларга мурожаат этинг, улардан маслаҳат сўранг, кам бўлмайсиз. Ҳар жабҳада биринчи бўлишга уринманг, бу сизнинг жамиятдаги ҳурмат-иззатингизга путур етказиши мумкин. Шахсий ҳаётда содир бўладиган вазиятлар сизнинг фойдангизга бўлиб чиқмаслиги мумкин. Бироқ бундан фожиа ясаш нотўғри. Молиявий масалада бугун сизга дўстларингиз ёрдами жуда зарур бўлади. Кечқурун сизни яқин танишингиз кафега таклиф этиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 июн куни деярли ишингиз йўқ, киссада эса пул етарли. Демак, сира ўйлаб ўтирмасдан оилавий тарзда тоғга чиқиб маза қилиб дам олсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Ёз ўтади-кетади. Кейин армон қилиб юрманг-да! Соғлиғингизга неки фойда берса, ўшандан унумли фойдаланинг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошингиз ё дўстингиз ташриф буюриши кутилади. Пул масаласида муаммоларга дуч келмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун оилада ҳам, кўчада ҳам ўз даражангиз ва ўрнингизни унутмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиш, халқона усулда хасталикларни даволаш бугун муваффақият келтирмайди. Иммунитетингиз пастлаган кўринади. Зудлик билан уни кўтариш ҳаракатини бошланг. Бунда сизга спорт яқиндан ёрдам бериши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 июн куни ўзингизда бори билан чекланмасдан янада олға қадам ташлайверишингиз керак. Шунда кўзланган натижаларга етасиз. Кун давомида яқин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. У сизни ёлғончилик ва иккиюзламачиликда айблаши мумкин. Аммо жанжални ҳали аланга олмай туриб тўхтатишингиз лозим. Жанжалдан ҳали ҳеч ким барака топмаган. Бугун бош, оёқ оғриғи сизни безовта қилиб ўтиши мумкин. Халқона усулда даволанишдан сақланинг.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун нафақат ички, балки ташқи кўринишингизни ҳам ўзгартиришингиз тарафдори. Аёл бўлсангиз, гўзаллик салонига бориб янги соч турмаклари ва бошқаларни амалга оширсангиз, жуфтингиз ҳам мамнун бўлармиди. Молиявий аҳволингиз жуда яхши, шундай экан, харидлар масаласида ўйланмасангиз ҳам бўлади. Оилавий заҳирани яна пича пул билан тўлдириб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Асосийси, шошма-шошарликка йўл берманг. Шунда ҳар қандай муаммони муваффақиятли бартараф эта оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 июн куни шахсий ҳаётингизга яхшироқ назар солиб, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Ҳар қандай кўринишдаги ёлғондан ҳақиқат қидиринг, албатта топасиз. Яқин қариндошлардан бири кечки пайт қўлингизга пул тутқазиши кутилади. Бугун зинҳор кимдандир қарз кўтаришни хаёл қилманг, кейин оғир вазиятга тушиб қоласиз. Саломатлигингизни ҳар қадамда эслаган ҳолда уни янада яхшилаш чораларини қидиринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун юлдузлар ҳам оила, ҳам ташқаридагилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш тадбирларини кўришингизни маслаҳат беришяпти. Агар моддий аҳволингиз яхшиланиши шу нарсага боғлиқ бўлса, шошилишингиз керак. Кўнглингизда ғашлик, жаҳд, агрессив ҳолатлар пайдо бўла бошлаганини сезсангиз, спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланишни одат қилинг. Кечқурун кимдир сизга қўшимча даромад берувчи иш таклиф этиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 июн куни яқин қариндошлар билан одатдагидан кўпроқ мулоқот қилинг, шунда руҳан енгил тортасиз, бу эса ишларингиз унумли бўлишига замин яратади. Сизга кунлик иш таклиф қилишлари мумкин. Даромади яхши бўлса, бош тортиш нотўғри бўлади. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, ёғли ва шўр таомларни истеъмол қилишдан тийилинг. Иложи бўлса, музлаткичдан сув олиб ичманг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабданоқ сизга қўшимча даромад олиш имкони бўлган қизиқарли иш таклиф этишади. Рози бўлинг, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Саломатлигингиз бугун ҳар қандай жисмоний зўриқишни кўтара олади. Кун давомида баъзиларнинг кайфияти тушиш ҳолатлари кўзга ташланиши мумкин. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш сизни ҳар қандай тушкунликлардан халос этади. Молиявий аҳволни яхшилаш, киссани қаппайтириш учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, баъзи ҳамкорлардан эҳтиёт бўлинг, улар сизни чув тушириб кетишлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 июн куни арзимас сабаблар туфайли жаҳл отига минманг, акс ҳолда кечқурунга бориб ростакамига мазангиз қочиши ҳеч гап эмас. Бугун дангасалик қилмасдан кўнгилдаги ишни топиб ўша билан банд бўлсангиз, пул ҳам бўлади, кайфият ҳам тушмайди. Ҳис-туйғуларни бугун жиддий назорат остига олинг. Оилада жуфтингиз ё яқинларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар эҳтиёткорлик билан иш кўришлари тавсия этилади.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Qurbon xayitingiz muborak bo‘lsin...

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Преъмера

Чин дилдан тилаган ниятлар гўзал.
Мухаммад умати, тилангиз тилак.
Фаришталар сизни жаннатга чорлар.
Ахли мусилмонлар Хайит муборак.


Яқинларингиздан хабарлар олинг.
Бағрингизга босинг дейман мен Малак.
Байрамларни шоху султони бугун.
Хайит айёмингиз бўлсин муборак.


Хамма бир бирига бериб совғалар.
Улашар энг гўзал, самимий тилак
Насиб қилган инсон. Маккага боринг.
Мўмин мусулмонлар хайит муборак.


Араз, гина кетар юраклар тоза.
Узрлар сўрашиб, тутишар билак.
Бу дунёда фақат қолар яхшилик.
Эй яхши инсоним Хайит муборак.

Малак  Сиймо ✍

Муаллиф ҳуқуқи ҳимояланган руҳсатсиз тегилмасин❌


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Арафа кунидаги Дуо...

❗️
Савоб учун тарқатинг, жўнатган инсонингиз табиийки албатта шу дуони бир марта бўлса хам ўқиб кўради, ИншаАллоҳ савобидан ажр олинг

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Арафа_муборак

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоху анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир..."

© Имом Термизий ривояти

Эслатинг, зеро эслатиш мўъминларга хосдир! Арафа муборак бўлсин Қадрдон!

✅ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июн куни олис сафарга чиқишга тўғри келса, бошқа кунга қолдиринг. Чунки йўлда жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, кун давомида пиёда юринг. Бугун билим олиш, билимларни намойиш этиш ва тадбиркорлар учун хизмат юзасидан келишувлар хайрли кечади. Шахсий ҳаётда эса ўта сабрли бўлишингиз тавсия этилади. Ухлашдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни ёддан чиқарманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун сизга жудаям сермазмун кунни ваъда қилишмоқда. Мавқени бир поғона юқори кўтариш, катта пулга эга бўлиш ҳам айнан 5 июн куни содир бўлиши мумкин. Қондошлар билан рўзғор муаммолари туфайли жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Уйда ҳам, кўчада ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кечқурун сизга муҳим бир хабарни етказишлари мумкин. Аммо хабарни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Соғлиғингизни асранг, мева-чева истеъмол қилишда яхшилаб тоза сувда чайиб олишни унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 июн куни оиласизларнинг бахти кулиши кутилади. Орзунгиздаги инсонни учратасиз. Молиявий масалада сергаклик билан иш тутинг. Йирик харидлар қилишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликни назорат этишлари шарт. Бугун турли хавфли хасталиклар қўзғалиши кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Башарти саломатлигингиз у даражада мустаҳкам бўлмаса, табиат қўйнига дам олиш учун чиқманг, чўмилманг. Вазиятни оғирлаштиришингиз ва узоқ вақт каравотга михланиб қолишингиз хавфи бор. Иш жойингизда вазият фақат сизнинг фойдангизга ўзгаради. Муҳаббатда эса оиласизлар кимдандир кўмак кутгунча ўзлари биринчи бўлиб қадам ташласинлар. Шунда кўзлаган ниятингизга етишингиз осонлашади. Кечқурун жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз мумкин. Иложи борича музлаткичдаги ичимликларни истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 июн куни фақат ўзингизга ишонган ҳолда олға босинг. Шунда ишингизда сифат ҳам, моддий муваффақият ҳам бўлади. Ўзингиз у қадар ишонмайдиганлар билан мулоқотга киришманг, маза топмайсиз. Бугун руҳан кўтаринки ҳолатда кунни кеч қилишингиз кутилмоқда. Спортнинг энг фаол турлари билан шуғуллансангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Аксинча, соғлиғингиз янада мустаҳкамланади. Кечқурун кичик оилавий байрам уюштиринг. Бу оилавий ришталар мустаҳкамланишига туртки бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун қизиқувчанлик одатингизни вақтинча бўлса-да, бир четга суриб туриш, нотанишлар билан танишишга талпинишдан тийилишни маслаҳат беришади. Олисга саёҳат ва хизмат сафарига жўнаш бугун омад келтирмайди. Муҳаббатда ўтмишни эсга олманг. Бугунги кун ҳақида ўйланг. Шунда севганингиз билан аҳиллигингизга кўз тегмайди. Соғлиғингиз масаласига келсак, бош оғриғи бироз безовта қилиб ўтиши мумкин.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июн куни нима иш қилманг, фақат ўз имкониятингиз ва кучингизга таянинг. Бошқалардан ёрдам кутманг. Дуч келган одамга ёрдам ҳам берманг. Олдин ўз манфаатларингиз учун ишланг, вақт қолса, кейин бировларга ёрдам берсангиз бўлади. Пулингиз кўп бўлса ҳам барибир тежамкор бўлишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингиз бугун осуда кечади. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун пулни ниҳоятда тежашингизни маслаҳат беришмоқда. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Сафарга отланишни режалаштиргандингиз. Афсуски, сафарни бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим бўлади. Муҳаббатда масофа сақланг. Акс ҳолда жуфтингиз ё танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

5 июн куни спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш, энг катта муаммоларни бартараф этиш йўлида ҳаракатлар содир этиш муваффақиятли кечади. Соғлиқни эҳтиёт қилинг, организмни чиниқтиринг, имкон топсангиз, сузиш машғулотларини бошланг. Мабодо тез бажарилиши талаб этиладиган ишга қўл урсангиз, кечга қадар тугатишга ҳаракат қилинг. Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун яқин ўтмишга камроқ назар солинг ва бугунги кун билангина яшашдан чўчиманг. Шахсий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмига бориб жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилади. Яқин дўстлардан бири сизни атайин жуфтингизга қарши гиж-гижлаши мумкин. Бундай лаҳзаларда шахсий фикрга эга бўлиш талаб этилади. Унутманг, бундай дўстларнинг боридан йўғи яхши. Ундайлар бир кун келиб сизни сотишдан ҳам тойишмайди. Кечқурун ё бошқа уйга кўчиб ўтишингиз, ёки меҳмонга боришингиз эҳтимоли бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 июн куни ҳар бир ишни қатъий режа асосида адо этинг. Энг муҳим ишларни сифатли амалга ошира олсангиз, моддий аҳволингиз ҳам дарҳол яхшиланади. Шахсий ҳаётингизда айтарли муаммолар кўзга ташланмайди. Ўз фикрингизни сира қўрқмасдан атрофдагилар қаршисида биринчи навбатга қўяверинг. Фақат буни ортиқча шовқинларсиз амалга оширсангиз яхши бўлади. Бугун саломатлигингиздан шикоят қилмайсиз. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз учун ажратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизнинг кунингиз. Молиявий жиҳатдан гуллаб-яшнайсиз. Қарздорлар қарзини қайтаради. Агар дам олиш ёки ишлаш деган савол кўндаланг қўйилса, иккинчисини танланг. Дам олишга улгурасиз. Муҳаббатда жуфтингиздан ўзингизни асло юқори қўйманг. Бугун соғлиғингиз ҳам жойида бўлади. Бундан ташқари, бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келади. Иккиюзламачилар даврасига зинҳор яқин борманг.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дадажоним меҳрибоним суянган тоғим келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!!!
Аллоҳ умрингизни узун қилсин!!!
Сиздай инсонни фарзанди эканимдан фахрланаман дадажон!!!


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
А Р А Ф А М У Б О Р А К

💐Нурларга тўлишди кўк, осмон,
💐Қувончга тўлишди кенг жаҳон,
💐Ҳамманинг уйида паловхон,
💐Арафа муборак азизлар.

💐Мунаввар тонгларда зар ёғар,
💐Осмондан барокат,дур ёғар,
💐Кексалар юзидан нур ёғар,
💐Арафа муборак азизлар.

💐Куйлайди ҳофиз-у, бахшилар,
💐Ҳаётнинг ҳуснига нақшилар,
💐Дунёга зеб берган яхшилар,
💐Арафа муборак азизлар.

💐Оналар болам деб куюнган,
💐Қалблари меҳрга тўйинган,
💐Эртага ҳайит деб суюнган,
💐Арафа муборак азизлар.

💐Қувончга ёр бўлсин умрлар,
💐Ҳар дилда ҳаловат,ҳузрлар,
💐Аллоҳга беадад шукурлар,
💐Арафа муборак азизлар.


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Гу́зал дуо... 🤲

🌹 Ё РОББИМ!!!
         🤲🤲🤲
Шу сўзларни ўқиб турган хар бир бандангни қалбидаги барча дуоларини қабул айла.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


🌙 Кириб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин, қадрдонларим...

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍅Ҳом аччиқ-чучукни қишга ғамлаймиз

Яқи
нларга юбориб қўямиз

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 июн куни хаёл ва уйдаги эскирган буюмларни, фикрларни бир четга итқитишингиз зарур бўлади. Шунда янгиланасиз, уй янгиланади. Енгил тортасиз. Оиласи йўқлар куннинг иккинчи ярмида ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари кутилади. Аммо ишда ҳамкасблар билан негадир жиқиллашишингизга тўғри келиши мумкин. Асабни асранг. Саломатликни кун давомида назорат қилишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий ҳаётингизда бугун кўплаб қизиқарли ва бир умр ёдда қоладиган ёқимли вазиятларга гувоҳ бўласиз. Ишда эса майда кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бу раҳбарлар билан жиддий суҳбатда ўз аксини топиши мумкин. Қай ишга қўл урманг тажрибангиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Даромадга эса юлдузлар кечқурун эга бўлишингизни башорат қилишган. Соғлиғингиз куннинг иккинчи ярмида панд бера бошласа, албатта ўз вақтида чорасини кўринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 июн эрталабданоқ кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилмоқда. Шундай йўл тутингки, бугун ютуқлар фақат сизга ҳамроҳлик қилсин. Молиявий масалада ҳам аниқ режалар асосида иш юритсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Кечқурун рўзғор икир-чикирлари сабабли жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар ҳақлигингизга ишонсангиз, исботланг ва жанжалга нуқта қўйинг. Аксинча бўлса, ён беришдан бўлак иложингиз қолмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Олдин рўзғордаги майда-чуйда муаммоларни ижобий ҳал этиб ана ундан кейингина асосий ишга ўтишингиз лозим. Бусиз кун бўйи омадга, моддий тўкинликка ета олмайсиз. Тез-тез нафас ростлаш, тоза ҳаводан тўйиб нафас олишни ҳам унутиб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Бугун билим олиш ва тарқатиш, уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун соғлиқ учун хавф туғдирувчи таомларни истеъмол қилишдан тийилинг.


ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 июн куни эрталабдан биринчи навбатда саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Башарти шу нарсага эътибор қаратмасангиз, кечга қадар хасталаниб қолишингиз ҳеч гап эмас. Уйдагиларнинг хоҳишлари ва фикрлари билан ҳам ҳисоблашишга одатланинг. Кечқурун жуфтингиз билан бирга киногами, театргами боришингиз ҳам зиён қилмайди. Бугун эртадан то кечга қадар фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун олға босишга жиддий тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишингизни маслаҳат беришади. Қондошлар билан сен-менга борманг, босиқлик ва дипломатчасига иш тутинг. Азартли ўйинлар бугун сизни фақат катта йўқотишларга етаклайди. Кечки пайт шамоллаш ва инфекцияли хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Шундай экан, одам кўп йиғиладиган жойлардан қочинг, қуёш тиғида камроқ юринг.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 июн куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам шошилинч, фавқулодда қарорлар қабул қилманг. Мавқеингизни борича сақлаб қолишга, ҳеч кимга жаҳл қилмасликка уринишдан тийилманг. Шу нарса моддий аҳволингизни яхшилашда ҳам жуда асқотади. Кечқурун уйдагиларингиз билан бирга вақт ўтказинг. Фарзандларингиз бўлса, кўпроқ вақтингизни улар билан суҳбатлашиш учун ажратинг. Бугун саломатликдан шикоят қилмайсиз. Барибир бу масалада ҳам эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун юлдузлар ҳар бир ишни жамоавий тарзда амалга оширишни маслаҳат беришади. Бир ўзингиз уддалай олмайсиз. Уддалаганда ҳам жисмоний зўриқишга учрашингиз, натижада соғлиғингизга путур етиши мумкин. Молиявий масалада эса аксинча ўз куч, имкониятларингизга таянишингиз талаб этилади. Кечқурун яқин манзилда яшайдиган қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 июн куни янги танишувлардан ўзингизни олиб қочишингизга тўғри келади. Ҳис-туйғуларингизни жиловлаган ҳолда атрофдагилар билан мулоқот қилинг. Йўқса, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Иш жойингизда бажарган юмушларингиз раҳбариятга жуда маъқул тушади. Мукофот тақдим этишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ортиқча вазнга эга бўлиб қолмаслик учун парҳезга эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлишни, спорт билан шуғулланмай туришни маслаҳат беришмоқда. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, дам олинг, севимли машғулотингиз билан банд бўлинг. Пул топиш бобида эса баъзилар боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Бундай вазиятга тушмаслик учун бадавлат танишларга мурожаат этишдан бўлак иложингиз йўқ. Шахсий ҳаётда фавқулодда қарорлар чиқарманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 июн куни сиз бемалол, сира ўйланмасдан янги иш қидираверсангиз бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ҳамкорларни излаб топиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Сиз учун бугун барча йўллар очиқ. Хато қилган тақдирингизда ҳам тез фурсатда бу хатони тузатишга эриша оласиз. Шахсий ҳаётда ўзгаришлар ясашга уринманг. Оқимга қарши сузманг. Қариндош-уруғлар билан муносабатларингизни бир таҳлил қилиб олсангиз ёмон бўлмасди. Муносабатлар анчадан бери заифлашув палласини бошдан кечирмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун анчадан бери миянгизда айланиб турган янги ғояларни ниҳоят ҳаётга тадбиқ этиш имкони туғилади. Агар иш жойингиздаги раҳбарларга ғоялар маъқул тушса, кунингиз туққани ўша. Мақтовлар, олқишлар, мукофотлар, янги лавозимлар фақат сизники бўлиши тайин. Олисга сафар ва саёҳат бугун муваффақиятли кечади. Моддий жиҳатдан сизга ҳамма ҳавас қилса арзийди. Шунинг учун аёллар бемалол дўкон айланиб ташқи кўринишларига янгилик киритсалар бўлади.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қалқоним АКАЖОНИМ

Кириб келаётган қурбон ҳайити муборак бўлсин!☺️

┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОПАЖОНИМ 🎀

Чиройлигим, опаларнинг энг яхшиси келаётган Қурбон Хайитингиз муборак бўлсин! 💜


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онажоним меҳрибоним,
Нурюзлигим, хушзабоним,
Келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!!!
Аллоҳим умрингизни барокатли қилсин илоҳим!!!


。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

20 last posts shown.
OSZAR »