Mehrob.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;

3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;

4. Гуноҳларга каффорот бўлади;

5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).

Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.

2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг!


#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ

Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми?
Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса, қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин терини уйда ишлатиладиган (идиш-товоқ каби ейилмай, доимий фойдаланиладиган) нарса эвазига алмаштириш мумкин.

Савол:
Бир-икки ҳафта олдин қурбонлик ниятида сотиб олинган ёки шу мақсадда уйда боқилаётган ҳайвоннинг сути ва юнгидан фойдаланса бўладими?
Жавоб: «Фатавойи ҳиндия» китобида: «Қурбонликка қўй (ёки мол) сотиб олган киши унинг сути ёки юнгидан фойдаланиши макруҳи таҳримий. Чунки у қурбонликни қурбат учун тайин қилди. Қурбонлик кунидан олдин сўйилса, гўштидан фойдаланиш жоиз бўлмаганидек, қурбонликдан олдин сути ва юнгидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Баъзи машойихлар фойдаланиш жоиз эмаслигига назр қилинган қурбонлик ва камбағалнинг қурбонликка атаб сотиб олган жонлиғида жоиз эмас», дейишган», деб келтирилади. Соғилган сут ва олинган юнг фақирларга садақа қилиб юборилади.

Савол:
Бир киши отасининг номидан қилган қурбонлигидан ўзига керагини олиб, қолганини сотиб юборса бўладими?
Жавоб: Қурбонликнинг териси, гўштини бой ёки камбағалга ҳадя ва садақа қилиш мумкин. Агар қурбонликнинг тери ёки гўшти пулга сотилса, бу пул закот олишга ҳақлиларга берилади, ўзи ишлатиши жоиз эмас. «Раддул мухтор» китобида: «Агар қурбонлик гўшти ё териси мустаҳлак (буғдой, асал каби ейиладиган нарсага) ёки пул эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб», дейилган.

Савол: Сотилган қурбонлик терисининг қиймати қандай садақа ҳисобланади? Унинг қийматини масжид-мадрасаларнинг таъмирига ишлатса бўладими?
Жавоб: Шариатга кўра, сотилган қурбонлик терисини фақир-мискинларга садақа қилиш вожибга айланади. «Ҳидоя» китобида «Тери ёки гўштни тилло, кумуш ёки турмайдиган мол (ун, ёғ каби) нарса эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Чунки қурбат эвазга кўчди», дейилган. Ушбу иборадан қурбонлик териси сотилгач, унинг қиймати худди закот каби садақа қилиниши вожиб эканини билиш мумкин. Демак, бундай маблағ закотга ҳақдор ўринларга сарфланади. Закотни фақир-мискинга мулк қилиб бериш шарт бўлганидек, терининг қиймати ҳам фақир-мискинга мулк қилиб берилади. Масжид таъмирига ишлатишда мулк қилиб бериш йўқ. Мабодо терининг пули ҳақдор фақир кишига мулк қилиб берилса ва у ўз ихтиёри билан масжидга ҳадя этса жоиз.

Савол: Агар терини имом ёки мутаваллига бериб, улар уни масжидга ишлатса бўладими?
Жавоб: Қурбонликнинг биринчи куни, ийд намозини ўқишдан олдин қурбонликни суйиш жоиз эмас. Ийд намози ўқилгандан кейин сўйилиши шарт. «Шаҳар аҳли учун ийд намозидан олдин қурбонлик жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугунги биринчи ибодатимиз намоз, кейин қурбонлик», деганлар. Ba яна У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, қурбонлигини қайта қилсин. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, ибодати тугал бўлибди, мусулмонлар суннатини топибди», деганлар. Имом намозни кечиктирса ҳам яримламагунча то кун қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.

“Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.
@mehrob_uz




111. Сен: «Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга», дегин. Ва Уни мутлақо улуғла!
Яъни, барча нуқсонлардан ҳоли бўлган, ҳеч нарсага ҳожати тушмайдиган Аллоҳга ҳамду сано айт. У зот Ўзига фарзанд тутмаган, чунки фарзандга ҳожати йўқ. Фарзандга ҳожатмандлик банданинг иши. У зотнинг шунчалик бепоён мулкида шериги ҳам йўқ. Чунки у шерикка муҳтож эмас. Мулкни бошқаришда шерикка, ёрдамчига муҳтожлик банданинг иши. У зот хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмайди. Чунки У зот асло хор бўлмайди. Хор бўлиш ва хорликдан қутулишда бошқанинг ёрдамига муҳтож бўлиш банданинг иши.
«Ва Уни мутлақо улуғла!»
Аллоҳу акбар!
@mehrob_uz


САОДАТЛИ ҲАЁТ

Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Асссалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Яна 4 та жонлиқ гўшти ҳақдорларга тарқатилди

Эълон қилинган хайрия ишларимиз самарали ўтмоқда. Ҳақдорлар чин қалбдан дуо қилмоқда.

Ҳайит кунларидан фойдаланиб қолинг.

Хайрия ишларимиз давом этади.

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Эҳсон қилиш учун устига босинг
👇
Clic | Payme | Paynet

Мурожаат учун: 903243373

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
📷 Instagram ✈️ Telegram


Намоз вақтлари:
07.06.2025 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


ҚУРБОНЛИК ВОЖИБ КИШИНИНГ УНИ АДО ЭТМАСЛИГИГА ОИД ВАЪИДЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса, ийдгоҳимизга келмасин», дедилар». Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти?! Ҳар қандай мусулмоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни норози қилишга тоқати етармикин? Бу норозилик зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учун.

Ийдгоҳ зиммасига ҳатто намоз ўқиш вожиб бўлмаганлар ҳам жамланишга тарғиб ва ташвиқ қилинадиган жой. Бу ҳукм Исломнинг аввалида бўлган эди. Ўша пайтда ҳайз кўрган аёллар ҳам ийдгоҳга келишарди. Аслида ҳайз кўрган аёлга, ҳатто намоз ўқиш жоиз эмас. Лекин бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларигагина хос бўлиб, кейинчалик фитналар хавфининг олдини олиш учун бекор қилинган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига эътибор беринг, у зот «Кимки қурбонлик қилишга имкон қурбонлик қилмаса топиб, ийдгоҳимизга келмасин», деб ҳукм қилмоқдалар.

Қурбонлик қилмайдиган кишидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик нафратланганлари маълум бўлди. Бундай кишига мусулмонлар ийдгоҳининг яқинига ҳам йўламаслик ҳукми берилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача ҳам муҳаббати бўлган киши учун бу жуда қаттиқ гап! Лекин, афсуски, қурбонликка шу қадар таъкид бўла туриб ҳам баъзилар бу борада бепарволик қилишмоқда.

“Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.

@mehrob_uz


10 та жонлиқ вакиллик йўли билан Қурбонлик қилинди

Бугун, «MEHROB HIMMATI» хайрия жамоат фонди жамоаси ишонч билдирган кишилар учун 10 та жонлиқ гўштини муносиб жойларга тарқатдик.
Жумладан, 3 та жонлиқ Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида қурбонлик қилинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 та жонлиқ гўшти масжид ходимлари ва кам таъминланган оилалар хонадонига етказилмоқда. Жамланган катта-кичик эҳсонлар ҳам қурбонлик қилиниб эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда.
Шундай экан, кўмакчи ишларимизда сиз ҳам ишонч билдиришингиз мумкин.

Келтирилган қурбонлик гўштларини ўз эгаларига етказиб беришда ҳам яқиндан ёрдам берамиз! Хайрия ишларимиз давом этмоқда.

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Эҳсон қилиш учун устига босинг
👇
Clic | Payme | Paynet

Мурожаат учун: 903243373

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
📷 Instagram ✈️ Telegram


Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

🕊QURBON HAYITI MUBORAK BO'LSIN!🕊

Kanalga aʼzo boʻlish:
👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

🕊JUMA VA QURBON HAYITI MUBORAK BO'LSIN!🕊

Kanalga aʼzo boʻlish:
👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг Қурбон ҳайити табриги

🎁Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
@mehrob_uz


Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

🕊JUMA VA QURBON HAYITI MUBORAK BO'LSIN!🕊

Kanalga aʼzo boʻlish:
👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

🕊JUMA VA QURBON HAYITI MUBORAK BO'LSIN!🕊

Kanalga aʼzo boʻlish:
👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

170k 4 7.2k 194

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

🕊JUMA VA QURBON HAYITI MUBORAK BO'LSIN!🕊

Kanalga aʼzo boʻlish:
👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

220.5k 7 12.6k 171

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

🕊JUMA VA QURBON HAYITI MUBORAK BO'LSIN!🕊

Kanalga aʼzo boʻlish:
👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ КЕТМА-КЕТЛИГИ

#Эслатма Қурбонликлар Қурбон ҳайити намози ўқилгандан сўнг қилинади

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Одамзот сўйиш куни қон оқизишдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Уни чин кўнгилдан (чиқарингиз)”, дедилар.

Иккисини Термизий ривоят қилган.
♻️Каналга уланиш:♻️👇
t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


❗️ ҚУРБОНЛИК ХАЙРИЯСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Азиз хайрсеварлар! «MEHROB HIMMATI» Қурбон ҳайити муносабати билан «Ҳайитлик» хайрия ташаббусимиз давом этмоқда.

Ушбу хайрия ишларимиз, қурбонлик қилмоқчи бўлган аммо вақти ёки имкони бўлмаган юртдошларимиз учун жуда қулай бўлиб, «MEHROB HIMMATI» хайрия жамоат фонди жамоаси вакил сифатида бевосита ва билвосита иштирок этади.

Қурбонлик гўштлари кимларга етказилади?
Жонлиқ гўштлари юртимиз мадрасаларида таҳсил олаётган талабалар, қорилар ҳамда кам таъминланган оилаларга етказиб берилади.

Бир жонлиққа имконияти етмаганлар нима қилсин?
Ташаббус доирасида қилинган катта-кичик эҳсонлар жамланиб, хайрия йўлида қурбонлик қилинади ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатилади. Шундай экан, «Ҳайитлик» хайриямизда сиз ҳам иштирок этинг ва улуғ айёмнинг таровати муҳтож оилаларга ҳам кириб боришига сабабчи бўлинг.

Шунингдек, келтирилган қурбонлик гўштларини ўз эгаларига етказиб беришда ҳам яқиндан ёрдам берамиз!

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Эҳсон қилиш учун устига босинг
👇
Clic | Payme | Paynet

Мурожаат учун: 903243373

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
📷 Instagram ✈️ Telegram


Арафа кунидаги дуони эслаб қўйинглар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.

Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.
Имом Термизий ривояти.

☝️Арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.
OSZAR »