MAGNIT⚡️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🧲Магнит - позитив лидерлар танлови!
🧠Онг ости машқлари
📜Ажойиб афоризмлар
📝Руҳий ривожлантирувчи маълумотлар
Taplink: https://taplink.cc/magnituspexa
Admin: http://t.me/muxlis_aloqa_bot
Reklama uchun: @magnituspexa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Ибрат

😔НЕГА БУНЧА ТУШКУНСАН?

❗️Иброҳим алайҳиссалом каби оловга ташландингми?
❗️Закариё алайҳиссаломдек арра билан арраландингми?
❗️Юсуф алайҳиссаломдек Қудуққа ташландингми?
❗️Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек Тоифдан Тошбўрон қилиб қувилдингми?
Намоз ўқиётганингда бошингга ичак-чавоқ ағдарилдими? Тишинг синдими? Юзингга тупурилдими? Юртингдан қувилдингми? Севганларингдан айрилдингми?!

Нега тушкунсан?

❗️Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби Кулоғинг ва бурнинг кесилдими?
❗️Мусъаб ибн Умайрдек қўлларинг кесилдими?
❗️Жаъфар ибн Абу Толиб каби ўқ, камон ва Қиличдан жароҳат олдингми?
❗️Аммор, Сумайя, Есир розияллоҳу анҳулар каби исканжа ва кийноқларга дуч келдингми?
❗️Билол розияллоҳу анҳу каби оташдай қумларга ётқизилиб, устингдан тошлар қўйилдими?

Нега тушкунсан?

❗️ Юнус алайҳиссалом каби денгизга отилдингми?
❗️Айюб алайҳиссалом каби жисмингга яралар тошиб кетдими?

Нега бунча ғамгинсан?

⚠️Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун, таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.
⚠️Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун, бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур. - ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.
⚠️ Қайғурсанг, Қуръонни Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.
😔 Хафа бўлсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал ламни жонингдан, Молингдан, яқинларинг, туғишганларингдан ортиқ севолмаганинг учун хафа бўл!
⚠️ Қайғурсанг, ҳақиқий маънодаги банда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чин уммат бўлолмаётганинг учун қайғур, у зотнинг шафоатларига ноил бўлолмаслигингдан қўрқиб қайғур!

Балки «Бўлди, бас!» дeрсан?
Балки ўзингни йўқотиб қўйгандирсан?

Балки йиғлаётгандирсан?
Балки бу мусибатларнинг сўнггида нимага эришганингию, нимадан қуруқ қолганингни ўйлаётгандирсан...
Қулоқ тут, Роббинг сенга гапиряпти:
«Сабр қилгувчиларга, мусибатларга тоқат билан кўксини тутганларга ҳисобсиз ажру мукофотлар берилади...»
Балки шунча инсон орасидан нега айнан сен танланганингни сўрарсан?.. Унутма, Раббинг танлаганлар қийматлидир...

Ҳаёт имтиҳон эмасми?

Ҳар бир муаммо — абадий ҳаётингдан жой олган бир Ғишт. Нафас олган-чиқарган ҳар бир лаҳзанг бир муаммога ҳомиладор. Улар бўлмаганида, охират диёрида сенга оид ҳеч нарса бўлмасди.
Аслида, ташвишлар бўлмаса қайғур. Дардинг бор экан, Унга яқинсан. Аллоҳ азза ва жалла кимга яхшилик истаса, уни дард билан имтиҳон қилади.
‼️ Унутма, Роббинг ҳеч кимга тоқатидан ташқари юк юкламайди. Балки юрагинг оғриётгандир, балки вужудинг. Балки руҳинг азобланаётгандир. Балки йўлсилликда қийналаётгандирсан? Балки бошқа минг бир турли муаммолар... Ҳар қандай аҳволда бўлсанг-да, тилингга бу дуо ярашади: «Ё Роббим, Сени рози қилмайдиган ишларни қилган бўлсам, мени мағфират қил! Узингдан бошқа илоҳ йўқ! Сен барча нуқсонлардан покcан! Шубҳасиз, мен ўз-ўзимга зулм қилдим! Мени кечир. Дард берган ҳам, Ўзингсан, Дармоним ҳам Ўзингсан!..»

✍🏻 Саид Чамлижа
"Иймон ва Хузун" китобидан

@Magnituspexa


#Ривож

Жабрланувчилар ибораси!

Сиз агар «Нега айнан мен? Нима учун?» иборасини кўп такрорласангиз, унда сиз қурбонлар қаторида бўласиз.

Бундай ибора сизнинг заиф ва ишончсизлигингизни кўрсатади.

Ўзингиз дуч келган муаммоларни ҳал қилиш қўлингиздан келмаслигини англатади.

Энди бу сўзларни қуйидаги ибораларга алмаштиринг: "Яна бир муаммо. Буни ҳам ҳал қиламан.

Сиз учун кимдир яшаб бермайди.

Сиз учун биров ишламайди.

Сиз учун биров харакат қилмайди...

Ўзингиз учун - ўзингиз курашинг!

@Magnituspexa


#Психологик_тест

⚡Бойқушлардан бирини танланг

@Magnituspexa


#Рақамлар_таъбири

3-санада туғилганлар

🔮 1. Уларнинг ҳаёти – театр!
3-ликлар ҳаётни саҳнадек қабул қилишади. Улар ҳеч қачон зерикмайди ва бошқаларни ҳам зериктирмайди.

🎭 2. Муҳаббат – улар учун спектакль
Романтикада улар худди фильм қаҳрамонларидек ҳаракат қилишади. Драматик чиқишлар, гўзал изҳорлар – улар учун оддий ҳолат.

🧠 3. Миллион ғоя, бир дақиқада
Уларнинг мияси доимо фаол. Бир вақтда 100 та ғоя пайдо бўлиши мумкин. Асосий муаммо – қайси бирини амалга оширишни танлаш!

🎤 4. «Хомуш» 3-лик – бу аномалия!
Улар ҳар доим гапиришади. Агар жим турса, демак, жиддий нарса рўй берган.

🌟 5. Ёлғонни ҳис қилишади
Уларни алдаш жуда қийин. Интуицияси кучли, инсоннинг кўз ифодасидан ҳам рост ёки ёлғон гапираётганини билишади.

🛤 6. Ҳаёт – саёҳат!
Жойида қолиш улар учун қийин. Ҳаёт – бу сarguzasht, ва 3-ликлар унда қўрқмас тадқиқотчилар!

7. Ижод – уларнинг нафаси
Қўшиқ, шеър, рақс, тасвирий санъат – ижод улар учун табиий ҳол. Агар улар нимадир яратмаётган бўлса, демак, кайфияти тушган.

✍🏻 Камолахон

@Magnituspexa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Табассум
#Тавсия
@Magnituspexa


#Кун_ҳикмати

📚 Қиз боладан қанақа китоб ўқиётганини сўранг, қўлини сўраш қочиб кетмас...

🗄Билл Гейтс

@Magnituspexa


#Кун_ҳақиқати

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

©️ Ўткир Ҳошимов

@Magnituspexa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

🙂 Нимадан бошлашни билмаётганлар учун дастлабки тавсиялар🙂

@Magnituspexa


#Кайфият

🎸 Қани жонкалар, бошладик!
Тана билан биргаликда кайфият ҳам гимнастика қилсин, бўшашманг! 🙂

@Magnituspexa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тавсия

📌 ЎЗИМИЗГА РУХСАТ БЕРИШНИ ЎРГАНАМИЗ.

Ҳаммамиз нимагадир бошқалардан рухсат кутиб яшаймиз, рухсат беришмаса асабийлашамиз, сиқиламиз. Аслида рухсатни ўзимиздан бошлашимиз керак.

Ҳозирги кунда ҳаётингизда нимага эришган бўлсангиз ва нимага эга бўлсангиз бу барчаси сизнинг ўзингизга берган рухсатингиз орқали амалга ошган. Агар бошқаларнинг рухсатини кутганингизда бунга ҳам эришмаган бўлар эдингдиз. Ҳозирги кунда истаётган нарсангизга эриша олмаётган бўлсангиз демак ўзингиз англамаган ҳолда, ўзингизга рухсат бера олмаябсиз. Ўзингизга рухсат беринг!

🗄Шахдиас

@Magnituspexa


#Хайрли_кун

Салом Ёз👋
Ассалому  алейкум ёздай меҳри иссиқ Одамлар!!

🤣Бугунни байрамдай қилиб, ўпкангизни тоза хавога тўлдириб, ичингиз болаларникидек беғубор қувончга тўлдириб уйғондингизми!?
-Қандай яхши!

😇Кўзларингиз чарақлаб, кўнглингиз ярақлаб, тош бошингиз саломатлаб, қалбингиз муҳаббатлаб, табассумингиз меҳрлаб юрсин доим!

💐Иссиққина ёзнинг  тонггидан иссиққина салооомлар!

😉Сизга қайноқ, қувноқ кофелар билан келдим, қани олингчи😍

@Magnituspexa


#Лирик_чекиниш
#Хайрли_тун

🪔 ЧИРОҚ

Қайтмоқдасан оқшом ё тунда,
Дилда мудроқ, вужудда чарчоқ.
Қадамингни тезлатар шунда
Деразангда порлаган чироқ.

Демак, сени кутаётган бор,
Бор бўл, дейсан кулиб, демак, сен.
Яна нима керак, биродар,
Ахир сен кимгадир кераксан.

Шу туфайли кечаларинг оқ,
Хотиржамдир шундан кундузинг.
Деразангда порлаган чироқ,
Дўстим, сенинг йўлчи юлдузинг.

Мен адашиб – улоқиб толдим,
Қачонгача ўтсиз куяман?
Энди эшик қулфлашдан олдин
Чироқларни ёқиб қўяман.

✍Иқбол МИРЗО

Илоҳим ҳар доим деразангиздан чироқ кўриниб турсин, сизни кутгувчилар кўп бўлсин🤲🏻
Хайрли тун....

@Magnituspexa


#Тест_Жавоблари

1⃣-кема.
Агар сиз оқ елканни танласангиз сиз шоир ва ёзувчисиз. Сизнинг асл касбингиз сўз, фикр, ҳаракатларни гўзал ҳикояларга айлантиришдир. Сиз орзу қилишни биласиз ва инсонларда гўзалликни ва уларнинг ҳаракатланишини кўра оласиз. Сиз инсонларни ҳис-туйғуларга чақира оласиз. Сизнинг меҳнатларингизни ўқиган одам кулишлари, йиғлашлари, қайғуришлари ва ўз ҳаётлари ҳақида фикр юритишлари мумкин.

2⃣-кема.
Агар сиз қизил кемани танлаган бўлсангиз, сизнинг асл мақсадингиз севгидан иборат. Ҳақиқий, хиёнат ўлим ва айрилиқ йўқ бўлган, абадий севги. Сиз бундай севгини ҳар қанча муддат бўлса ҳам кута оласиз. Сиз ҳақиқий нарсадан сунъийни ажрата оласиз, ўз идеалларингиз изидан бора оласиз ва бефаҳмларнинг сўзига эътибор бермайсиз.

3⃣-кема.
Агар сиз яшил кемани танлаган бўлсангиз, жуда ўзига хос, жуда гўзал, ёрқин. Бу ҳолда фақатгина рассомлар кўра олади. Сизнинг бу дунё гўзаллигини кўра олиб, тасвирга тушира олишингиз ҳақиқий мақсадингиздир. Сиз вақтни тўхтата оласиз. Сиз инсониятга ҳамма учун оддий ҳол бўлиб қолган нарса ва хеч ким буни чиройли деб ўйламаган нарсалар нақадар гўзал бўла олиши мумкинлигини кўрсата оласиз.

4⃣-кема.
Қалбингизнинг тубида сиз оқил маслаҳатгўйсиз. Сиз йўлбошчи ва тарбитячисиз. Инсонларни ҳақиқатга йўлловчи уларга покизароқ, донороқ, бахтлироқ бўлишига ёрдам берувчи, ўзларини даволашга ўргатувчи, ўзини ривожлантирувчиларни тўғри йўлга солувчисиз. Сиз ўхшашга харакат қилинадиган, сўзларини мисол келтириладиган, у чин қалбидан берган нарсасини қабул қилишга интилинадиган инсонсиз.

5⃣-кема
Сизнинг табиатингиз психолог. Сиз инсонларга ўз туйғуларида, қўрқувларида, интилишларида ҳаётда янада омадли бўлиши учун вақт ва кучини ўзига керакли нарсага сарфлаши учун ёрдам берувчи инсонсиз. Оқ йўл сизга. Сиз диққат билан эшита оласиз ва сизга ишонишларини ҳис қиласиз. Ҳар бир инсон сиз учун очиқ китоб, агар ҳар бир инсонга ёрдам керак бўлса сиз ёрдамга тайёрсиз.

6⃣-кема.
Агар сиз бу кемани танлаган бўлсангиз сиз қалбингизда тўполон қилувчи бир жойда тура олмайдиган қароқчисиз. Қўпол. Эркин. Қўрқмас.
Дунёнинг барча лаззатларини эркинликка, ҳаётдан ўзи хоҳлаган нарсасини олиш истагига, қўрқувсиз яшашга, жамиятда тан олинган қоида ва хурматли инсонларни тан олмасликка алмаштиришга тайёр инсонсиз. Сизнинг шахсий идеалларингиз ўз қоидаларингиз, ўз шамолингиз бор...

https://t.me/magnituspexa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Иқрор

⤴️ Масалан мана шу видеодаги аёл дунёқараши билан қараганда бу йигит унга ёрдам бермади, яъни у ёмон бола.
Лекин унинг шу пайтда "ёмон" бўлиб бериши аёл учун энг кераклиси эди!

🪄 Бу дунёда ҳамма нарса адолатли ва ўз вақтида бўлади.

🩵 Унутманг, ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳикмати бор.

@Magnituspexa


#Ривож

Дунё ҳақидаги тушунчангиз – онг даражангизни билдиради, чунки у ҳаётий тажрибаларингиз ва билимларингиз ҳосиласидир.
Агар дунё ҳақида тушунчангиз бошқаларникига тўғри келмаса, бунга улар айбдормас. Шунчаки, ҳамма ҳар хил муҳитда, ҳар хил қолипларда программалаштирилган.
Ҳар доим ўз дунёқарашингизга мос инсонни топишингиз мумкин.

@Magnituspexa


​​#Ибрат

Баъзи инсонлар аслиятан катта гапирувчи бўлади: кимнингдир бошига мушкулот тушса, дарров ўша одамнинг ўзини айблайди, бу ишларни қадарга, синовга, имтиҳонга йўйишмайди...

Қуйида биз келтирадиган жумлаларни шу ёшга киргунча неча минг марта "гапчи" ларнинг оғзидан эшитгансиз...

"Вой фалончи суйиб олган қизни қаранг"
(Аслида бу умр савдоси, никоҳ- Аллоҳнинг ҳоҳиши, ҳудди Одам Ато учун атай Ҳавони яратганидек, бу икки бандасини ҳам бир-бирига ҳам руҳан, ризқан чамбарчас боғлаб яратди, Ўзи ҳоҳладими, бизнинг гап-сўзимиз ортиқчадир)

"Фалончи эсини еб қўйибди, қилиб юрган ишини қаранглар"
(Бийдек чўлда кема ясаётган Нуҳ а.с ни ҳам қавми шундай масҳара қилишган экан)

"Вой ўзим кал-таъбим нозик деганларидек, унга ким қўйибди"
(Мусо а.с га даъват қилиш буюрилганда, тилларининг дудуқ эканлигидан изтироб чеккан эканлар, "сўзимни қандай англатаман" деб)

"Ўзини ким деб ўйлайди, ҳаммага қарши чиқишига нима бор"
(Иброҳим а.с бир ўзлари ҳаммага қарши чиққан эканлар)

"Қариб, кампир бўлганда туғиб нима қиларди, ҳалиям шўхлиги қомапти-да"
(Сора онамиз саксон ёшда фарзандлик бўлдилар, "энди ҳамма устимдан кулади" деб хижолат тортиб фарзандини Исҳоқ-"кулди" деб номлаган эканлар)

"Кимнидир зўрламоқчи бўлган экан, қаматворишибди"
(Миср азизининг аёлига зўравонликда айбланиб зиндонбанд этилган Юсуф а. с эсланг)

"Омад қўнса-бир чивиннинг бошига, Семурғ қушлар салом берар қошига"
(Яна зиндондан чиқиб, Аллоҳ таоло мартабасини рофеъ этган Юсуф а. с ни эсланг)

"Ўзи шу одам келгандан ишимиз орқага кетди"
(Ташрифи кемага ёқмагани сабабли тўфон турганда, денгизга улоқтирилган Юнус. а. с ни эсланг)

"Ўқимаган бир оми одам-да", "Етим қўзи боқсанг оғзи бурнинг мой этар, етим бола боқсанг..."
(Унутманг, Росулуллоҳ с.а.в ҳам ўқимаган бўлганлар, ота-онадан ёш етим қолганлар, Қадар иши олдида бир масъудни камситманг)

"Шундоқ одамнинг аёли (қизи) шунақа бўлса энди"
("Ифк" можаросида беҳуда айбланган ва бундан тушкунликка тушиб қолган Оиша онамизнинг холатларини бир кўз олдингизга келтиринг)

Ҳар замоннинг "гапчи" лари бўлган ва бўлиб келаверади ҳам, уларнинг гап сўзлари худди булутлардек бошимиз устидан сузиб, ўтиб кетаверади...

Илоҳий таскин эса қалбларни ёмғирдек суғораверади:

"Шаксиз, биз уларнинг (сизни масхара қилиб) айтаётган сўзларидан дилингиз сиқилишини билурмиз. Бас, сиз Роббингизга ҳамд билан Унга тасбеҳ айтинг ва сажда қилувчилардан бўлинг!" (Хижр,,97-98)

©️Ummu Zaynab Ummu.

@Magnituspexa


#Психологик_тест

Сиз танлаган кемалардан бири сизнинг феъл атворингиз ҳақида сўзлайди!
Тест жавобини бироздан сўнг эълон қиламиз😉

@Magnituspexa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Табассум

Қиз болани узоққа берсанг келмай куйдиради, яқинга берсанг келиб куйдиради.. 🤣

@Magnituspexa


#Кун_ҳақиқати

Қиз бола тарбиясида, уларга маликалардек муносабатда бўлиш ва уни яхши кўриш ва мақташ жуда муҳим. Қиз бола ҳеч қандай шартларсиз "бахт" ва "муҳаббат" га лойиқ эканлигини ҳис қилиб улғайиши керак.

Қиз болани қайсидир қилган иши учунгина мақтаб  ўргатсак унинг онгида "менинг ўзим муҳаббатга, яхши кўришларига лойиқ эмасман" деган ишонч ўрнашиб қолади. Оқибатда у қадрланиш, севилиш бахтини қабул қилолмайдиган бўлиб қолади. Бахт аслида кўнгил мулки - ҳиссиёт. Буни моддийликка алоқаси йўқ. Қиз фарзанд тарбиясига донолик билан ёндашиш керак.

@Magnituspexa


#Рақамлар_таъбири

2-чи санада туғилганлар нумерологияда 2 рақамига боғлиқ бўлиб, бу рақам уйғунлик, интуиция ва дипломатияни англатади. Улар ҳақида бир нечта ноодатий ва қизиқарли фактлар:

1. Одамларнинг кайфиятини психологлардан ҳам яхшироқ ҳис қилишади

Улар ажойиб интуицияга эга — ҳатто одам ҳеч нарса демаса ҳам, унинг ҳис-туйғуларини ва фикрларини сеза олишади. Шунинг учун улар яхши маслаҳатчилар ва ишончли дўстлар бўлишади.

2. Табиатан тинчликпарварлар

Улар можароларни ёқтиришмайди ва кўпинча жанжалга тушган одамларнинг ўртасида “кўприк” бўлиб хизмат қилишади. Агар тортишув уларга алоқадор бўлмаса ҳам, ҳаммани яраштиришга ҳаракат қилишади.

3. Улар учун қадрланиш муҳим

Улар 1-чи санада туғилганлар каби эътибор талаб қилишмайди, лекин уларнинг меҳнати ва ҳиссаси эътироф этилмаса, бу уларни қаттиқ ранжитиши мумкин. Улар бундан норози эканликларини ошкора айтмасликлари мумкин, аммо буни ич-ичидан оғир қабул қилишади.

4. Мистика ва тақдир белгиларини яхши кўришади

Кўпинча улар тақдирга, олам белгиларга, тушларга ва ички туйғуларга ишонишади. Улар эзотерикага бошқаларга қараганда кўпроқ қизиқишади.

5. Ўзларига далда керак бўлган одамларни ўзига тортишади

2-чи санада туғилганлар кўпинча “кимуват” бўлиб қолишади — уларга дўстлари ва яқинлари ўз муаммоларини айтгиси келади. Уларнинг юмшоқлиги ва тинглаш қобилияти атрофдагилар учун бебаҳо.

6. Шовқин-сурондан тез чарчайдиганлар

Улар тинчлик ва қулай муҳитни яхши кўришади. Жуда серҳаракат гуруҳлар, бетартиб муҳит ёки ортиқча шовқин уларни тез чарчатиши мумкин.

7. Улар кайфиятини атрофдагилар белгилайди

Агар уларнинг атрофида ижобий ва илҳом берувчи одамлар бўлса, улар ҳам бахтли бўлишади. Агар пессимистлар билан бирга бўлишса, улар ҳам тушкунликка тушиб қолишлари мумкин.

8. Яширин мукаммалликка интилиш

Ташқаридан улар бепарво кўринса ҳам, аслида, улар ҳамма нарсанинг идеал бўлишини хоҳлашади. Улар бошқалар пайқамаган кичик деталларни ҳам сезишади.

9. Шошқалоқликни ёмон кўришади

Улар ишларни шошма-шошарлик билан қилишни ёқтиришмайди. Агар уларни шоштиришса, бутунлай иш қилишдан воз кечишлари ҳам мумкин, чунки улар учун барқарор ва хотиржам ҳаёт тарзи муҳим.

10. Ҳақиқий муҳаббатга ишонишади

Улар юракдан романтик инсонлар. Улар учун чуқур ҳис-туйғулар, меҳр ва қалб бирлиги жуда муҳим. Агар севсалар, чин дилдан ва садоқат билан севишади.

✍🏻Камолахон

@Magnituspexa

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.
OSZAR »