Бугун — Блогерлар куни!Юртимизда ва бутун дунёда фаолият юритаётган барча блогерларни самимий муборакбод этаман!
Блогер — бу фақат вайн тайёрловчи ёки пост ёзувчи эмас. Вайнер, инстаграммер, ютубер, тиктокер, стример, влогер — уларнинг барчаси умумий қилиб,
блогер деб аталади.
Кимдир эндигина йўлга чиққан, кимдир анча йиллардан бери фаолият юритиб келмоқда. Улар орасида сиёсий таҳлил қилувчилар, ҳуқуқий ёритувчилар, саёҳат ҳикоячилари, маданият ва санъат тарғиботчилари, ошпазлар, ҳунармандлар, тадбиркорлар, таълим берувчилар ва яна кўплаб соҳаларда контент яратувчилар бор. Ҳаммасига омад, илҳом ва узлуксиз ижод тилайман!
Блогерлик — ижобий кайфият улашиш, билим тарқатиш йўлидаги эзгу ҳаракатдир.Ҳар бир контент ортида меҳнат, изланиш ва масъулият бор.
Байрамингиз муборак, азиз блогерлар!✍
Шавкат Нормўминов🌟
@Muborak_Uz